Huawei Mate 40E 5G чиқди: 90 герцлик дисплей, 64 МПлик камера

  •   DiMaX
  •  448
  •  10.03.2021 16:53

Huawei Mate 40E 5G чиқди: 90 герцлик дисплей, 64 МПлик камера

Хитойлик телекоммуникация гиганти бултур Huawei P40 туркумида олтита моделда смартфон тақдим этган эди. Бу йил февралнинг охирида эса компания ортиқча шов-шувларсиз шу оиланинг еттинчи вакилиHuawei P40 4G моделини чиқарган.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Ўз эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (2021 йил февраль)

Huawei энди мазкур туркумнинг яна бир аъзоси – Mate 40E 5G смартфонини намойиш қилди. Компания уни ўлчами диагоналига 6,5 дюймлик, тасвир аниқлиги Full HD+ форматли (2376х1080 пикселлик OLED-экран билан таъминлаган.

Дисплейда кадр янгиланиш частотаси 90 герцлик, унинг сенсор қавати эса 240 герцлик частотада янгилана олади. Экраннинг ўзига бармоқ изи сканери интеграция қилинган, юқори чап бурчагида эса 13 мегапикселлик селфи-камера учун тирқиш очилган.

Huawei Mate 40E 5G компаниянинг ўз маҳсулоти бўлмиш Kirin 990E процессори базасида тайёрланган. Мазкур чипсет максимал такт частотаси 2,86 ГГц бўлган саккизта ядрони ҳамда Mali-G76 график тезлатгичини, шунингдек 5G-модемни ўз ичига олган.

ЎҚИНГ: Huawei Mate X2 чиқди: 100 карра зумга эга Leica камерали букламафон! (+видео)

Бош камерада асосий датчик 64 мегапикселлик бўлиб, максимал f/1,9 диафрагмали объектив билан бирлашган. Унга ёрдамчи 16 МПлик сенсор кенг бурчакли оптикага эга, 8 МПлик учинчи модул эса уч карралик оптик зумни таъминлай олади.

Mate 40E 5G модели Wi-Fi 802.11ac ҳамда Bluetooth 5.2 симсиз интерфейсларига, NFC чипига эга. Унинг автономлигига 40 ваттлик тезкор қувватлана олувчи 4200 мА/соатлик батарея масъул.

Янги смартфоннинг тезкор хотираси 8 гигабайтлик бўлиб, доимий хотираси 128 ҳамда 256 гигабайтлик вариантларда таклиф этилади. Уларнинг нархлари тегишлича 710 ва 780 долларга тенг.

ЎҚИНГ: Глобал бозордаги энг кучли ўнта ҳамёнбоп Android-смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.