Huawei: Mate 8 флагмани 1 миллион нусхада сотилди

Huawei: Mate 8 флагмани 1 миллион нусхада сотилди

Баҳорнинг илк кунида Huawei  Mate 8 флагманини Минскда ҳам расман эълон қилди. Ўзига хос услубга эга металл корпус замонавий дидга эга смартфон 2016 йилнинг январида Лас-Вегасда намойиш этилган, жозибали кўриниш ва кенг экранга эга гаджет кўпчиликнинг диққат-эътиборини қаратган эди.

Маросимда Huawei компаниясининг сотув ишлари бўйича директори Фан Жингонг иштирок этиб, мазкур гаджетнинг имкониятлари Лас-Вегасда ўтган Consumer Electronics Show халқаро кўргазмасида юқори баҳоланганини ва 16 та мукофотни қўлга киритганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Huawei  Mate 8 Хитойнинг ўзида 1 миллиондан зиёд нусхада сотилган.

Huawei Mate 8 1920×1080 пикселли 6-дюймли IPS (LCD – қаттиқ кристалли дисплей) туридаги дисплейга, 8 ядроли, энг узоғи билан 2,3 ГГц частотада ишлайдиган HiSilicon Kirin 950 процессори, 3 ГБ тезкор ҳамда 32 ГБ қўшимча хотирага эга. У 132 ГБ.гача бўлган қўшимча хотирани қўллаб-қувватлайди.

Мобиль восита Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида ишлайди.

Флагман Sony IMX298 сенсоридан фойдаланилган, оптик барқарорлик функциясига эга 16 МП бош камера билан таъминланган. Олд камерада 8 мегапиксель сиғимигача бўлган сурат олиш мумкин.

Гаджетнинг аккумулятор сиғими 4000 мАс. Тезкор қувватлаш технологияси уни 35 дақиқада 40 фоизга тўлдириш имконини беради. Ўртача фойдаланганда смартфон бир кунда 20 фоиз қувватни ейди.

Гаджетнинг ўлчамлари: 157мм x 80мм x 7.9 мм. У 185 грамм вазнга эга.

Мутахассис ва экспертлар Huawei Mate 8’нинг Samsung Galaxy S7 билан рақобатлаша олишини тахмин қилишмоқда. Кенг имкониятларга эга қурилма йилнинг энг оммабоп бизнес-смартфонига айланиши мумкин. Унинг баҳоси халқаро бозорда $703-1070 АҚШ доллари бўлиши кутилмоқда.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!