Huawei Mate 8: кучли, ҳашамдор ва мустаҳкам фаблет

Huawei Mate 8: кучли, ҳашамдор ва мустаҳкам фаблет

Huawei 2016 йилга қадар бир ярим йил давомида сўнгги муваффақиятли фаблети – Mate 7 гаджетини янгиламади. Бу танаффус давомида компания янги ва кучли фаблет устида ишлаганини 2016 йил 6-9 январь кунлари Лас-Вегасда ўтган Электроника истеъмолчилари кўргазмасида намойиш этилган Mate 8 фаблети мисолида исботлади.

Жаҳоннинг энг кучли смартфони, дея эътироф этилган Mate 8 технологик қурилмалар синовида Samsung Galaxy S7 смартфонини ҳам ортда қолдирган. Мобиль алоқа воситаси 4000 мА соат электр сиғимига эга аккумулятор, металл корпус ва бармоқ излари сканери каби жиҳатлари билан мақтанса арзийди.

Huawei Mate 8

Huawei «темир ниқобли» флагманини ишбилармонларга мўлжаллаб, тўла бизнес-смартфон услубида яратган. Смартфон корпуси тўла металлдан ишланган. Корпус ҳошиясига махсус шиша билан жило берилган. Телефоннинг орқа панели жилосиз металлдан ишланган. Смартфон чиройли, ҳашамдор ва пишиқлиги билан кўзни қувонтиради.

Mate 8

Mate 8’нинг экран диагонали 6 дюймли бўлиб, аккумулятор ҳам шунга мувофиқ, 4000 мА соат ток сиғимига эга. Телефон аппаратининг дисплейи унинг олд панелининг 83% қисмини эгаллаган. Унинг оғирлиги ҳаттоки 5.5 дюймли, оғирлиги 192 грамм бўлган iPhone 6s Plus 185 грамм. Гаджетнинг ўлчамлари: 157мм x 80мм x 7.9 мм. У 185 грамм вазнга эга.

Шу билан бирга, Huawei илк маротаба Mocha Brown, яъни қаҳва-долчин ранг ва металлика ранглари қоришмасидан иборат ўзига хос талқинни мазкур фаблетда синовдан ўтказди.

mate8

Huawei Mate 8 фаблети 1920×1080 пиксель сиғимига эга 6-дюймли IPS (LCD – қаттиқ кристалли дисплей) туридаги Full HD дисплейга, 8 ядроли, энг узоғи билан 2,3 ГГц частотада ишлайдиган HiSilicon Kirin 950 процессори, 3 ГБ тезкор ҳамда 32 ГБ қўшимча хотирага эга. У 132 ГБ.гача бўлган қўшимча хотирани қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, фаблетда кучли Mali-T880 MP4 график процессори ҳамда сенсор-датчиклардаги маълумотларни қайта ишлайдиган  i5 қўшимча процессори мавжуд.

Мобиль восита Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида ишлайди.

Huawei Mate 8 мобиль қурилмалар имкониятини баҳоловчи AnTuTu рейтингида Meizu ва Samsung смартфонларидан ўзиб кетиб, етакчиликни қўлга киритди. GeekBench рейтингида эса у Samsung Galaxy S7 аппаратидан ҳам кучлироқ экани исботланган.

Huawei-Mate-8

Mate 8 гаджетининг 4000 мА соат сиғимга эга аккумулятори 10 соат мобайнида видео кўриш имконини беради.  Ўртача фойдаланганда смартфон бир кунда 20 фоиз қувватни ейди. Бу ўринда у 5000 мА соат сиғимли Lenovo Vibe P1’дан кучсизроқдир.

Huawei’нинг  Mate 8 флагмани PCMark бенчмаркида синовдан ўтказилганида у  Full HD видеони оддий режимда 11 соат, тўла ёрқин экран режимида 9-10 соат мобайнида намойиш қилган. Бу эса замонавий смартфонлар орасида рекорд даражадаги кўрсаткич.

Тезкор қувватлаш функциясига эга фаблет аккумулятори 2 соат ичида тўлиқ  қувват олади. Бу катта тезкорлик ҳисобланади. Мисол учун, iPhone 6s Plus 2900 мА соат сиғимли қувват тошини тўла қувватлантириши учун 3 соатдан ошиқ вақт керак.

Huawei Mate 8

Бармоқ излари сканери бугун катта янгилик эмас. Аммо Huawei Mate 8 сканери ўзининг тезкорлиги  билан мақтана олади. Яъни, у ўз фойдаланувчисини 0,5 секунд ичида текширувдан ўтказади.

Mate 8 камераси алоҳида жиҳатларга эга. Бош камера учун ҳозир оммалашаётган, муайян ўзгариш автофокусига эга, ёруғликни қабул қилиш диафрагмаси f/2.0 бўлган 16 мегапикселли Sony IMX298 объективи ўрнатилган. Олд камерада 8 мегапиксель сиғимигача бўлган сурат олиш мумкин.

Оптик барқарорлаштириш тизими ёрдамида камеранинг олган суратлари аниқ-равшанлиги билан диққатни тортади. Шунингдек, овозни бошқариш тугмасини икки марта босиш орқали камерани бир зумда ишга тушириш мумкин.

Huawei Mate 8

Камеранинг яни бир ўзига хослиги – унинг параметрларини профессиональ режимда созлаш мумкин. Ҳатто тасвирга фокус беришни қўлда амалга ошириш мумкин. Аммо фаблетда ҳозир оммалашаётган лазерли фокуслаш тизими ёки 4К форматда видео ёзиб олиш функциясининг йўқлиги камчилик дея баҳоланиши мукин.

Huawei Mate 8’нинг 32 ГБ доимий хотирага эга талқини Amazon халқаро интернет дўконида $560.00,  Россия Федерациясидаги интернет дўконларда эса $579,99 доллардан сотилмоқда. Ўзбекистоннинг olx.uz онлайн савдо платформасида эса мазкур гаджет турли фойдаланувчилар томонидан 510 ҳамда 650 АҚШ долларидан сотувга қўйилган.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Amazon $480 Сотиб олиш
Asaxiy.uz 3,137,500 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.