Huawei Mate X’ни аллақачон Aliexpress’дан сотиб олиш мумкин, фақат нархи қўрққулик!

  •   DiMaX
  •  2192
  •  20.03.2019 16:53

Huawei Mate X’ни аллақачон Aliexpress’дан сотиб олиш мумкин, фақат нархи қўрққулик!

Хитойлик техногигант бу йилги MWC 2019 кўргазмаси доирасида ўзининг буклама смартфони – Huawei Mate X моделини тақдим этганди. Унинг кўплаб янги ва илғор хусусиятлари билан бирга, нархи ҳам кишини ҳайратга солади – 2299 евро (тахминан 2600 АҚШ доллари)!

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: битта Mate X нархига учта буклама 5G-смартфон – Energizer Power Max P8100S олиш мумкин!

Huawei ушбу девайсини ёзнинг ўрталарида савдога чиқаришга ваъда берганди, лекин буни қарангки, «шоввоз»лар уни аллақачон Aliexpress’да сотувга қўйишибди! Унисиям майли, лекин энг қизиғи – унинг нархи: сотувчи бу технологик мўъжиза учун нақ 4088 АҚШ доллари сўраяпти!

Айтиб ўтиш керакки, Huawei компаниясининг турли русумлардаги смартфонларини 825 222 сўмдан бошланган нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони бор. Агарда сиз айнан Mate X флагманини Aliexpress’дан харид қилмоқчи бўлсангиз, унинг саҳифасига мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин. Ҳар эҳтимолга кўра, қуйидаги ҳавола орқали бу борадаги қўлланма-мақола билан танишиб қўйишни тавсия этамиз:

ЎҚИНГ: AliExpress’да буюртма қандай расмийлаштирилади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!