Huawei Mate X2'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Huawei Mate X2'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Huawei букланувчи экранга эга бўлган ўзининг учинчи авлод Mate X2 смартфонини тақдим этди. Компания бундан аввал ҳам иккита шу турдаги смартфон намойиш қилган эди. Хусусан, 2019 йилда биринчи авлод букламафони Mate X тақдим қилинган. Mate X2 - Mate X ва Mate Xs'дан фарқли ўлароқ, ички томонга букланади.

ЎҚИНГ: Huawei Mate 40E 5G чиқди: 90 герцлик дисплей, 64 МПлик камера

Бундай букланувчи дизайнни Samsung'нинг Fold линейкасида кўрган эдик.

Фото: GSMArena

Компания харидорларнинг фикрини инобатга олган ҳолда, бундай ички томонга букланувчи дизайнни танлаган.

Бироқ Mate X2 ҳамма ҳам кутганидек бўлиб чиқмади. Олдинги авлодлари каби Mate X2 ҳам фақатгина Хитой бозорлари учун ишлаб чиқарилади. Шунингдек, ушбу букламафонда Google илова ва сервислари мавжуд эмас. Қурилманинг нархи эса 2,300 еврони ташкил қилади.

Huawei Mate X2'нинг техник жиҳатлари:


> Корпус: 161.8х145.8х8.2 мм, 295 г; олд ва орқа панель шиша билан қопланган, алюминий ром.

> Дисплей: 8.00 дюймли букланувчи OLED дисплейи, 90Hz экран янгиланиш частотаси, 2200х2480p резолюция, 413ppi зичлик; Ташқи экран: 6.45 дюймли OLED дисплейи, 90Hz экран янгиланиш частотаси, 1160х2700 резолюция, 465ppi зичлик.

> Чипсет: Kirin 9000 5G (5 нм): саккиз ядроли (1x3.13 GHz Cortex-A77 & 3x2.54 GHz Cortex-A77 & 4x2.05 GHz Cortex-A55); Mali-G78 MP24.

> Хотира: 8/256ГБ, 8/512ГБ; UFS 3.X; nano-xотира слоти.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 10, EMUI 11 (Google Play сервислари мавжуд эмас)

> Камера: асосий камера: 50МП, f/1.9, 2мм 1/1.28“, 1.22µm, кўп йўналишли PDAF, Laser AF, OIS; телефото: 12МП, f/2.4 70мм, PDAF, OIS, 3х оптик зум; телефото: 8МП, f/4.4, 240мм, PDAF OIS, 10х оптик зум; ультракенг: 16МП, f/2.2, 17мм, AF.

> Селфи камера: 16МП, f/2.2, (кенг).

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30/60 кадр/сек., 1080p@30/60 кадр/сек., gyro-EIS; олд камера: 1080p@30 кадр/сек.

> Аккумулятор: 4,500 мАс; 55 ватт тезкор қувватланиш имконияти, Huawei SuperCharge.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда), NFC, инфрақизил порт.

Қадоқ таркиби
Huawei Mate X2 катта чиройли қутида келади. Қутидан қурилма ҳимояси учун магнетли чарм ғилоф ва Type-C портли қулоқчинлар ўрин олган. Қулоқчинларда қўнғироқларга жавоб бериш учун микрофон ва овозни бошқариш тугмалари мавжуд. Шунингдек, қадоқда 66 ваттлик қувватлаш адаптери ҳамда USB-A га Type-C кабели мавжуд.
Қутидан 66 ваттлик қувватлаш адаптери ўрин олган бўлса-да, Huawei Mate X2 55 ваттда заряд олади.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Huawei битта смартфонни неча сонияда йиғишини биласизми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.