Huawei Mate Xs 2 халқаро бозор учун сотувга чиқди

Huawei Mate Xs 2 халқаро бозор учун сотувга чиқди

Huawei кеча катта тадбир ўтказди. Унда компания халқаро бозор учун ишлаб чиқариладиган Mate Xs 2 букланувчи смартфон, смарт соат ва фитнесс билагузукларни намойиш этди. 

Mate Xs 2'нинг Европа бозоридаги нархи 1999 евро бўлиб, у июнь ойидан бошлаб Европа бозорига кириб келади. Қурилма оқ ва қора рангларда сотилади. Ушбу қурилма апрель ойида Хитой бозори учун тақдим этилган эди.

Букламафон 120 гертс частотали ҳамда 2480 х 2200 пиксел резолюциядаги 7.8 дюймли OLED дисплейи билан жиҳозланган. Букланганда эса смартфоннинг дисплей ҳажми 6.5 дюймга кичраяди. 

Янги моделнинг ҳажми катталашганига қарамай унинг оғирлиги 255 граммга камайган. Аввалги моделлар, хусусан, Mate Xs - 300 грамм, Mate X2 эса 295 грамм эди. 

Mate Xs 2 қурилмаси Snapdragon 888 4G чипда ишлайди. Унинг фақат 8/512ГБ хотирага эга бўлган версияси мавжуд. Орқа панелда 50МП асосий камера, 13МП ультракенг камера ва 3х зумга эга бўлган 8МП телефото камера жойлашган. 

Қурилма EMUI 12 график қобиғида ишлайди. У 66 ваттда қувват олувчи 4,600 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. 

ЎҚИНГ: Honor 70 смартфонининг биринчи расмий тизери эълон қилинди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!