Huawei Matebook cериясидаги компьютер-трансформерларни тайёрламоқда

Huawei Matebook cериясидаги компьютер-трансформерларни тайёрламоқда

Бундан бир неча кун олдин сайтимизда Huawei 2017 йилда планшет ва ноутбуклар бозоридаги улушини оширишни режалаштиргани ҳақида хабар берган эдик. Афтидан, хитойлик гигант компьютерлар сегментидаги ўрнини ҳам мустаҳкамлашни мақсад қилган кўринади.

3D News нашрининг маълум қилишича, Huawei компанияси айни вақтда ўтган йили MWC кўргазмасида тақдим этилган Matebook сериясидаги планшет-гибридларнинг янги иккита версиясини намойишга тайёрламоқда. Huawei бир йўла 13,3 ва 15,6 дюйли экранга эга мини компьютерларни тақдим этиши мумкин.  Ҳозирча уларнинг қайси форм-факторда (планшет ёки ноутбук) бўлиши маълум эмас. Янги компьютерлар Intel Core i-Series процессорларида ишлайди ва юқори нархдаги сегментга мўлжалланади.

Matebook компьютер-трансформерлари 2017 йилнинг январь ойида АҚШда ўтказиладиган Consumer Electronics Show (CES) кўргазмасида намойиш этилиши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.