Huawei MateBook D 14" ноутбуки нега AMD Ryzen процессорини олди?

  •   Saroy
  •  679
  •  07.06.2018 15:15

Huawei MateBook D 14

Тайванда йирик Computex 2018 кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу халқаро тадбирда Хитойнинг Huawei компанияси ҳам IT соҳасида қўлга киритган сўнгги ютуқларини иштирокчилар эътиборига ҳавола этмоқда. Айниқса, MateBook D деб номланувчи ноутбукнинг янада ихчам версияси кўргазма иштирокчиларининг  алоҳида қизиқишига сабаб бўлмоқда. Қурилма  AMD Ryzen гибридли процессор билан жиҳозланган.

Янги Huawei MateBook D 1920x1080 пикселли Full HD  форматидаги 14-дюймли IPS-дисплей билан таъминланган. Агар 15.6-дюймли модель Intel чиплари асосида бўлса, бу моделда APU AMD Ryzen 5 2500 қўлланилмоқда. У мослаштирилган  Radeon Vega 8 графикасида. Тезкор хотираси 8 ГБ, шунингдек, яня  256 ГБ ли Samsung хотира сақлагичи ҳам ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг илк эгилувчан смартфони: экрани қандай бўлади?

Интерфейслардан иккита  – USB 3.0, USB Type-C (қувватлантириш учун ҳам фойдаланилади) портлари ишлатилади, HDMI ва 3.5-мм  гарнитур учун қисмларга ажратилган.  Wi-Fi 802.11ac 2x2 ва Bluetooth 4.2  билан қўллаб қувватланувчи Intel 8265 симсиз адаптери.  57.4 Вт соатли аккумулятор қурилманинг 12 соат давомида  ишлашини таъминлайди.  Dolby Atmos аудиотизими эса тўртта динамикни қўшади. Қалинлиги 15.8 мм бўлган ноутбукнинг оғирлиги 1.45 кг.

14-дюймли Huawei MateBook D’нинг савдога   чиқиш санаси ва қанча туриши ҳақида компания сукут сақламоқда. Лекин, ушбу ноутбук 15,5 дюймли версияси ($800+) дан арзон туриши, турган гап.

Яқинда Хитойда  AMD Ryzen 5 2500 Honor MagicBook ноутбуки 625 долларлик  нарх билан савдога чиқарилган эди. Солиштирадиган бўлсак: NVIDIA GeForce MX150 графикали Intel чипи ўрнатилган модел камида 750 доллар туради.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг бизга маълум бўлмаган планшети сертификациядан ўтди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!