Huawei Mediapad M5 паланшети GPU Turbo технологияси билан таъминланди

  •   Saroy
  •  892
  •  12.07.2018 16:06

Huawei Mediapad M5 паланшети  GPU Turbo технологияси билан таъминланди

Huawei Mediapad M5  планшети илк бор MWC 2018 кўргазмасида намойиш қилинган эди. Июль ойида эса  янги қурилма йирик апдейт билан таъминланди, у планшетга янги русмдаги  Huawei GPU Turbo технологиясини татбиқ этади.

Huawei MediaPad M5 ишлаб чиқарувчининг мазкур технологиядаги илк планшети бўлади.  Дастурчиларнинг маълум қилишича, GPU Turbo графиканинг ишлаш самарадорлигини оширади, шу билан бирга, энергия истемолини ҳам камайтиради.

Huawei Honor Play GPU Turbo билан ишлайдиган илк смартфон ҳисобланади. Ҳозирда қатор смартфонлар, жумладан Honor 10, Mate 10, Mate 10 Pro, Huawei P20 ва P20 Pro’лар ушбу функция билан янгиланиш олмоқда.

Huawei MediaPad M5 экрани  IPS 8,4 ва  10,8 дюймдан иборат иккита версияга эга, формати эса  диагоналидан қатъий назар 2560 га 1600 пиксель. Планшет метал корпус ҳамда Kirin 960 процессори билан таъминланди. 13-мегапикселли асосий ва 8-мегапикселли олд камерага эга. Батареянинг сиғими тегишлича 5100 ва 7500 мАч. Планшет анча илғор овоз узатгич билан таъминланган: harman/kardon маҳсулоти бўлмиш тўртта динамик (8-дюймлисида иккита модель), алоҳида Smart PA-чипи ва  Hi-Res Audio функциясига эга. Нархи 349 евродан бошланади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!