Huawei MediaPad T3 10 планшети тавсифи: иш ва кундалик ҳаёт учун муносиб танлов

Huawei MediaPad T3 10 планшети тавсифи: иш ва кундалик ҳаёт учун муносиб танлов

Huawei компанияси ўзининг ажойиб смартфонлари билан бизни хурсанд қилиб келади, энди эса МедиаПад Т3 тоифасидаги планшетлар сериясини 8 ва 10 дюмли дисплейлар билан янгилади. Ўлчамлар орасидаги сезиларли фарқ бўлишига қарамасдан, бир қарашда бу икки хил дисплейли планшетларни бир-бири билан чалкаштириш мумкин. Янада экран атрофидаги ингичка ромлар ажратиб туради. Ихчам металл корпус ичида яширинган Snapdragon 425 ва EMUI прошивкали Андроиднинг Nougat талқини, шунингдек ОCнинг янги талқинга янгиланиш имконияти – буларнинг бари Huawei MediaPad T3 10 қандай ўрин олган ва қандай ишлайди, кўрамиз.

Huawei MediaPad T3 10 техник жиҳатлари

  • Экран: IPS, 9,6", 1280 х 800, мультитач
  • Процессор: 4 ядроли Qualcomm Snapdragon 425, 1,4 ГГц
  • График тезлаткич: Adreno 308
  • Операцион тизим: Андроид 7.0 Nougat EMUI 5.1 прошивкали
  • Оператив хотира: 2 ГБ
  • Доимий хотира: 16 ГБ
  • Хотира картасини қўллаб қувватлаш: microSD до 128 ГБ
  • Алоқа: GSM 850/900/1800/1900 МГц || UMTS 850/900/1700/1900/2100 МГц || ЛТE: 1, 3, 5, 7, 8, 19, 20, 38, 39, 40, 41
  • СИМ: nano-SIM+nano-SIM (комбинацияланган слот), Dual SIM Dual Standby (DSDS)
  • Симсиз интерфейслар: Wi­Fi 802.11 b/g/n (2,4 ГГц ва 5,0 ГГц), Bluetooth 4.0
  • Навигация: GPS, A-GPS, ГЛОНАСС, BeiDou
  • Камералар: асосий — 5 МП (автофокус), фронтал — 2 МП
  • Датчиклар: ҳаракат, микрогироскоп, акселерометр
  • Аккумулятор: 4800 мАс, олинмайдиган
  • Ўлчамлар: 229,8х159,8х7,95 мм
  • Оғирлик: 460 грамм

Қадоқ ва жамланма

Мазкур ускуна стандарт жамланмага эга бўлиб, қувватлаш ускунаси, micro-USB кабели, SIM/microSD уячасини чиқариш «скрепкаси» ва фойдаланувчи қўлланмасидан иборат.

Ташқи кўриниш

Эътиборни тортувчи илк жиҳат – девайснинг унча катта бўлмаган ўлчамлари. Бу жиҳатдан уни бошқа планшетлар билан адаштириб қўйиш мумкин ва ҳатто 8 дюймли ускуналар билан ҳам девайс жиҳатидан бир қараганда ўхшаш бўлиб туюлиши мумкин. Дисплей атрофидаги ромларнинг ингичкалиги ускунанинг ижобий томонларидан биридир.

Фронтал камера ва олд панелдаги компания логотипнинг жойлашуви уни горизонтал ҳолда ишлатишга мосланганини билдиради. Камера, логотип ва дисплей – олд тарафда фақатгина шуларни кўрасиз. Операцион дастур виртуал тугмалар ёрдамида бошқарилади.

Планшет корпуси алюминий металидан тайёрланган, орқа панелида антеннанинг устки қисми эса пластик билан қопланган. Асосий камеранинг объективи орқа панелнинг деярли бурчагида жойлашган бўлиб, ускуна қопқоғи билан бир текисликда ишланган, лекин чети айланасимон қайрилган.

Юқори қисмида (планшетнинг горизонтал ҳолатини ҳисобга олганда) микрофон туйнуги, пастки қисмида эса карнай панжараси жойлашган. Чап тарафда micro-USB чиқиш туйнуги, СИМ-карта ва microSD гибриди ва қулоқчин учун 3,5 миллиметрли чиқиш туйнуги жойлашган. Ўнг томонда эса овоз бошқариш тугмалари ва ўчириб ёқиш клавиши жойлашган.

Умуман олганда девайс ёқимли таассурот уйғотади. Расмларда кўрганингиздек, ускуна фақатгина кумушрангга эга. Ким учундир бу ранг очиқ бўлиб туюлиши мумкин.

Яна бир ҳолат – дизайн элементларининг симметрик жойлашуви: олд тарафда камера ва логотипнинг, чапдаги чиқиш туйнуклари ва ўнгдаги ўчириб-ёқиш тугмаси, пастдаги карнай панжараси ва юқоридаги микрофон.

Эргономика

Девайс столда текис ва ихчам жойлашади ва бу ҳолатда динамика ва микрофон туйнуклари ёпилиб қолмайди. Ускуна четлари айланасимон қайрилганлиги уни бир қўлда олиш ва ушлаш имконини беради. Қўлда ушлаганда планшет тоймайди. Механик тугмалар сифатли кўринишга эга. Корпус эса куч билан қайрилганда ҳам овоз чиқармайди ва шаклини ўзгартирмайди. Алоҳида айтиб ўтиш керакки, бу планшетнинг вибрацияси ёқимли майинликка эга.

Экран

T3 10 TFT IPS, 9,6" диагоналли ва 1280х800 пикселли дисплей ўрнатилган. Бу унча катта бўлмаган ppi кўрсаткичи (157) демакдир. Аммо ускунага ўрнатилган HD процессор максимал сиғимли экранни тақозо қилган.

Дисплей ва экран орасида ҳаво бўшлиғининг йўқлиги сабабли кўриш бурчаклари юқори. Кўриш бурчаги ўзгарганда ранглар бузилмайди лекин сезиларли равишда қорайиши кузатилади.

Тач-сенсор бир вақтнинг ўзида ўнтагача тегинишларни сезади.

Ускунада ёруғлик датчиги йўқлиги сабаб ёруғлик миқдорини қўлда созлаш керак бўлади. Қувонарлиси, созламаларда иккита фойдали функция бор: ультрабинафша нурлардан ҳимоя (жадвал бўйича ёқиш мумкин) ва ранг ҳарорати созламаси.

Интерфейс

Ускуна фирма тарафидан ўрнатилган EMUI 5.1 ли ОС Андроид 7.0 Nougat да ишлайди. Бу дастур Huawei ускуналари қўлланувчилари учун жуда яхши таниш. Операцион дастур интерфейси оддий Андроиддан фарқли равишда ёқимли ва ихчам кўринишга келтирилиб, қайта чизилган.

Экраннинг навигацион клавишларини қайта созлаш мумкин, тўртинчи клавишни қўшиш имконияти ҳам бор. Бу эса тепадаги «парда»ни тушириш вазифасини бажаради, натижада ҳар сафар «парда»ни тушириш учун қўлимизни экраннинг юқори қисмига олиб боришдан қутуламиз.

Хоҳишга кўра, кенгайтирилган имкониятларга эга навигацион клавишлар қўшимча менюсидан фойдаланиш мумкин.

Дастурчи созламаларга ишчи экран услуби функциясини киритган. Бунда сиз классик Андроиддаги каби бутун иловалар учун алоҳида экран функцияси ёки ортиқча менюни ўчирган ҳолда девайсга ўрнатилган барча иловаларни ишчи экранда қолдириш функциясини танлай оласиз.

Ускунада аввалдан ўрнатилган иловалар жуда кўп. Булар – Google, Яндекс хизматлари, Microsoft, Facebook, Chrome ва Opera браузерлари. Буни қарангки, ортиқча барча нарсаларни планшетдан муаммосиз ўчириш мумкин. Кутилмаган янгилик «Қўнғироқ» ва «Хабар» иловалари бўлди. Агар ускунага сим карта ўрнатилган бўлса, у орқали қўнғироқларни амалга ошира оламиз ва СМС ёзиш имкониятига эга бўламиз. Бироқ ускунада мулоқот карнайи йўқлиги сабабли қўнғироқ пайтида баланд овозли алоқа ёки симсиз гарнитура (қулоқчин) орқали гаплашишимиз мумкин.

Айтиб ўтиш керакки, прошивкадаги СМС иловаси ва бошқа матн учун мўлжалланган майдонлар телефонларга хос бўлган кўринишга эга: горизонтал ҳолатда матн терганда клавиатура устида фақатгина фаол матн майдони ва «тайёр» тугмаси кўринади. Бу жиҳат унчалик омадли ечим эмас. Аммо ўзингиз қўшимча юклаган иловаларда ва мессенжерларда бундай муаммо кўзга ташланмайди.

Муҳим иловалар жамланмаси ҳам жойида: Галерея, классик Windows интерфейсли ва файлларни турига қараб қулай саралаш имкониятли файл менежери, тезкор тозалаш имкониятли ва ускунанинг қўшимча созламаларига эга «Телефон диспетчери».

Прошивкада иккинчи фойдаланувчи қайдини киритиш имконияти йўқ, лекин фарзандларингиз учун ўзида ўрнатилган «Болалар» иловаси мавжуд. Бу кўплаб ота-оналар эҳтиёж сезадиган илова бўлиб, унда болалар учун мос безатилган фойдаланувчи макони ва уларнинг кириши мумкин бўлмаган иловаларни ёпиш ва ўйин ичи харидларни ман қилиш имкониятларига эга.

Ускунанинг иш самарадорлиги

2019 йил учун Huawei MediaPad T3 10 нинг хусусиятлари оддий туюлиши мумкин: Qualcomm Snapdragon 425 протсессори – 1,4 ГГс ли тўртта Cortех А53 ядроси, Adreno 308 график тезлаткич ва 2 Гб тезкор хотираси мавжуд. 16 Гб доимий хотирадан фойдаланувчи ишлатиши мумкин бўлгани 7,4 Гб, лекин 128 Гб гача microSD карта қўйиш мумкин. Қуйида ускуна синов тестларидан қандай ўтгани кўрсатилган.

Бундай кўрсаткичлар планшетда ўйин ўйнаш учун етарлими, кўрамиз.

Doodle Jump DC Super Heroes: микрогироскоп сезгирлиги юқори эмас, бундай катта ускунани қўлда тезкор равишда айлантириш ноқулай табиийки, лекин хоҳиш бўлса ўйнаса бўлади.

Lara Croft: Relic Run: билинар-билинмас қотишлар бор, лекин бу Ларани хазина излашдан ва маҳлуқларни йўқ қилишдан тўхтатолмайди.

World of Tanks Blitz: созламаларда картанинг ўртадан паст бўлган кўрсаткичига қарамасдан ўйинда ҳеч қандай қотиш, тўхташлар йўқ, fpc 35-50 оралиғида.

Ускуна картасида сақланган видеолар ёки интернетдаги видеоларни кўрилганда ҳам ҳеч қандай муаммо кўзга ташланмади. Медиа овози эса жуда баланд ва тиниқ.

Камера

Илова интерфейси EMUI прошивкасида классик иловага нисбатан анча такомиллашган, функцияларнинг кўпгина қисми ва меню экранлари орасида ўтиш свайплар билан бошқарилади.

Асосий камера матрицаси 5 Мп. Қуйида турли шароитларда олинган тасвирлар келтирилган.

HDR режими жуда яхши ишлайди, лекин янада сифатли расм учун фокуслаш нуқтасини қўл билан бошқариш керак.

HDR ўчирилган ҳолат

HDR ёқилган ҳолат

2 МП ли олд камера видеоқўнғироқлар учун яроқли, лекин сифатли тасвирга олиши ва бошқа имкониятлари яна яхши бўлиши мумкин эди.

Симсиз интерфейслар

Ускунанинг симсиз алоқа протоколлари билан ишлашида ҳеч қандай муаммо туғилмайди. Wi-Fi (2,4 ГГс ва 5 ГГс), Bluetooth (4.0 талқини) ва сим карта (LTE га қадар) орқали алоқалар бир зайлда ва ишончли равишда ишлайди.

GPS, ГЛОНАСС ва BeiDou сунъий йўлдошлари бир неча сонияларда топилади ва кўздан ғойиб бўлмайди, бу ускуна ёнингизда экан, нотаниш ерларда йўқолиб қолишингиз хавфи нолга тенг дегани.

Автоном ишлаш

Девайсдаги аккумулятор сиғими 4800 мАс га тенг. Дисплейнинг содда кичик сиғимда ишлашини ҳисобга олсак бу кўрсаткич жуда яхши автономликни бериш керак. Ўртача овозда максимал ёруғ экранда 720p HD-видео кўрганда батарея 6 соатга етди. Ўйинларда эса кўрсаткич анча баланд: танка ўйини бир соат ўйналганда батареядан атиги 15 фоиз кетади.

Хулосалар

Huawei MediaPad T3 10 планшетининг техник хусусиятлари уни флагман девайслар орасига қўшиш учун камлик қилади. Ускуна кундалик ҳаётда ишлатиш учун мос ва бунда керак бўладиган барча имкониятларни беради. Ташқи кўриниш жиҳатидан ҳар қандай қимматбаҳо ускуналар билан рақобатлаша олади. Ўз нархига нисбатан қойилмақом планшет.

Ютуқлари:

олд камерадаги расмлар сифатини яхшилиги;

корпуснинг сифатли материаллардан тайёрланганлиги;

ёқимли вибрация

Камчиликлари:

Дисплей сиғимининг пастлиги;

Автоном ҳолатдаги кўрсаткичнинг озлиги.​

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Terashop.uz 1 720 000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.