Huawei MediaPad T3 7 планшети: батафсил шарҳ

Huawei MediaPad T3 7 планшети: батафсил шарҳ

Huawei MediaPad T3 7 — ҳақиқий ҳамёнбоп планшет. Қурилма 2017 йил май ойида сотувга чиқарилган. У металл корпусли, ихчам ва қулай ҳажмга эга.

Техник жиҳатлари

  • Модель: MediaPad T3 7
  • Тақдимот ва сотувга чиқарилган вақти:           2017 йил апрель / 2017 май
  • Ҳажми: 179 x 103.7 x 8.6 мм.
  • Вазни: 250 г.
  • Ранглари: кулранг, кумушранг
  • SIM-карта: йўқ
  • Операцион тизим: Android 6.0 (Marshmallow)
  • Дисплей: IPS LCD, 16 млн ранг, 600 x 1024, 170 ppi, 7 дюйм
  • Multitouch: бор
  • Интерфейслар: GPS (A-GPS), WLAN Wi-Fi 802.11 a/b/g/n, Wi-Fi Direct, hotspot, Bluetooth 4.0, A2DP, Wi-Fi
  • Процессор: Quad-core 1.3 GHz Cortex-A7
  • График процессор: Mali-450MP4
  • Тезкор хотира: 1 GB / 2 GB
  • Доимий хотира: 8 GB / 16 GB
  • Орқа камера: 2 MP, 1600×1200 пиксел, 1200×720@30fps видео
  • Олд камера: 2 MP
  • Батарея: Li-Po 3100 mAh, олинмайдиган
  • Датчиклар: ташқи ёруғлик, акселерометр
  • Ташқи кўриниши ва эргономикаси

7 дюймли дисплейга эга Huawei MediaPad T3 планшети кўплаб деталлари ҳамда ускунанинг уч томонини эгалла металл корпуси шарофати билан 100 долларга қимматроқ кўринади. Юқори қисмидаги 12 мм қалинлигидаги пластик қоплама остига Wi-Fi, Bluetooth, GPS/ГЛОНАСС маълумотларини қабул қилиш ва узатиш антенналари жойлаштирилган. Пластик қоплама планшет ёнларида металл корпус ва олд ойна оралиғини ҳам эгаллаган бўлиб, бир оз юқорига бўртиб чиқиши билан ускуна текис сиртга олди билан қўйилганда экранни тирналишлардан ҳимоялайди. 

Ускунанинг ўнг ён томонида ўчириб-ёқиш ва овозни бошқариш тугмалари, шунингдек, хотира картаси бўлмачасини бекитиб турувчи қопқоқча жойлашган. Олд томон пастки қисмида Huawei ёзуви, экран юқорисида эса селфи-камера объективи жойлашган. Орқа панел эса имкон қадар турли элементлардан ҳоли шаклда тайёрланган: асосий камера объективи ва қулоқчинлар учун чиқиш туйнуги жойлаштирилган пластик қоплама, ишлаб чиқарувчининг бренди, ишчи маълумотлар ва карнай панжараси ўрин олган.

Планшет икки қўл билан ҳам вертикал, ҳам горизонтал ҳолатда бошқаришга қулай. Бир қўл билан бошқаришда эса планшетнинг салмоқли вазни (250 гр) ва экран атрофида ромлар (6 мм дан) халал беради. Фақатгина мутолаа вақтида бир қўл билан саҳифаларни варақлаш мумкин холос.

Ҳажми: бўйи  — 179 мм, эни — 103,68 мм, қалинлиги — 8,6 мм, вазни — 250 г. Корпус ранглари: тўқ кулранг ва ёрқин кумушранг.

Умуман олганда ускуна қимматбаҳо кўринмайди, бироқ дизайни ва пишиқлиги билан ўзидан қимматроқ моделлар билан бемалол рақобатга кириша олади.

Дисплей ва товуш

Huawei MediaPad T3 дисплейи унча қиммат бўлмаган планшетлар учун стандарт, пикселлар сиғими – 1024х600. Бу эса кичик ҳарфли матнларни ўқиш учун қулай эмас. Энг юқори ёруғлик даражаси ҳам унинг заиф томонларида, кўчада қуёш нурлари остида унчалик кўринмайди, бироқ маълумотларни ўқиш мумкин.

Энг асосий ўзига хослиги шундаки, тасвирлар сифати қониқарли, ранглар тўйинганлиги AMOLED стандартига яқин, тасвирдаги рангларнинг кескин фарқланиши ёки рангсизлик ҳолатлари учрамайди. Аксарият фойдаланувчилар тасвирлар ҳаётга яқин бўлишини хоҳлашини ҳисобга олсак, бу жиҳат планшетнинг устунлигини таъминлайди.

Планшет орқали ўқи қулай, агарда шрифтлар йириклаштирилса, пикселлар сиғимининг камлиги сезилмай кетади.

Агарда экранга турли бурчаклардан қаралса, экран ёруғлиги сезиларли даражада хиралашади, бироқ ранглар ўзгармайди. Максимал қулайлик учун дисплейга тўғри бурчакдан қараш керак бўлади.

Ташқи карнай сифати унчалик қониқарли эмас: асосий ўрта частоталарга эътибор қаратилган, баслар йўқ. Лекин у шовқинли биноларда видеороликлар товушларини эшитиш учун етарлича баландликка эга. Энг баланд товушда бузилишларнинг йўқлиги ҳамёнбоп сигментдаги қурилма учун катта муваффақият. Қулоқчинлардаги товушлар ҳам одатий: тоза, бироқ пастроқ (яъни жамоат транспорти шовқини енгишга етмайди).

Huawei MediaPad T3 экранида фильм томоша қилиш ёқимли, кадрлар сифати яхши, мулоқотларни эса қулоқчин ёки карнай орқали эшитиш мумкин. Талабчан мусиқа ишқибозлари учун MediaPad T3 товуш сифати қониқарли бўлмас, аммо бундай аудитория одатда мусиқий композицияларни махсус ускуналарда тинглайди, демак оддий фойдаланувчилар учун ундан таралаётган садолар етарли.

Процессор ва ишлаш самарадорлиги

Huawei MediaPad T3 ҳамёнбоп планшетлар ўртасида оммавий бўлган MediaTek MTK 8127 процессори билан таъминланган. У тўртта Cortex-A7 ядроси билан таъминланган, энг юқори ҳисоблаш частотаси 1300 МГц. 1 ГБ тезкор, 8 ГБ доимий хотирага эга. Доимий хотирани MicroSD картаси ёрдамида 128 ГБгача ошириш мумкин. Планшет Android 6.0 (Marshmallow) операцион тизим талқинига асосланган MIUI 4.1 глобал прошивкага эга.

Бенчмарклардаги натижалар ҳам таниш:

Оддий аркадалар ва бошқотирмаларни ўйнаш қулай, бироқ тезкорлик талаб қилувчи ўйин ва дастурларни ўрнатиш ярамайди, чунки ускуна энг кутилмаган вақтда панд бериб қотиб қолиши ва сиз мағлуб бўлишингиз мумкин. Шунингдек, ўта илғор графикали ўйинлар учун ҳам тавсия этилмайди.

 

Аксарият ҳолларда иловалар меъёрида ишлайди. Интерфейс унчалик тез ишламайди, бироқ тезлик доимий ва барқарор.

«Болалар» режими мавжуд бўлиб, фақат белгиланган мобил иловаларни очишга рухсат бериш мумкин.

Автономлик

Huawei MediaPad T3 планшетига 3100 мАс сиғимига эга аккумулятор ўрнатилган. Энергия тежашнинг «Ақлли» режими фаоллаштирилганда, ёмон натижалар қайд этмади: энг кўп хабарномалар келиб турувчи муҳим дастурлар ўчирилганда, ускуна қуввати 4 кунга етди. Бунда экран фаол ёниб турган вақт жами 3 соатни ташкил этди.

Тўлиқ қувватлантирилган ускуна орқали MEGOGO кинотеатрида 8 соату 25 дақиқа онлайн видео кўриш мумкинлиги тасдиқланди.

5 ватт 2 амперли қувватлаш ускунасида 30 дақиқа қувватлантириш батарея 7 фоиздан 24 фоизгача «тўйинди», 41 фоизлик кўрсаткичга етиш учун бир соат, ускуна тўлиқ қувват олиши учун эса 2 соату 45 дақиқа талаб қилинди.

Якунда, ускуна қувват қарийб ҳар қандай зўриқишлар билан ишлатганда бир кунга етади, агар фойдаланувчи ундан доимо фойдаланмаса, икки-уч кун автономлик таъминланиши мумкин.

Камера

MediaPad T3 7 иккита камерага эга. Улардан бири панелнинг ўнг олд томонида, иккинчиси эса орқада жойлашган. Ҳар икки модул ҳам 2 мегапикселдан. Улар ёрдамида оддий автопортретлар, матнларни суратга олиш ва Skype, Viber, Imo каби мобил иловалар орқали видеомулоқотларни олиб бориш мумкин.  

Фокус созламалари йўқ, табиат манзаралари тасвири сифатли эмас, бироқ матнли ҳужжатлар фотосуратлари қониқарли – ўқиш ва сканер қилишга етарли. Ҳатто жуда яхши.

Хулосалар

Huawei MediaPad T3 7 планшети бозорда шов-шувларсиз пайдо бўлди. у китоб ўқиш, янгиликлар сайтларини кузатиш ёки электрон почталарни текшириш, ижтимоий тармоқларда «сёрфинг» қилиш, кино ва сериаллар томоша қилиш учун жуда мос келади. Айни вақтда ота-оналар учун яхши ёрдамчи бўлиши мумкин – болаларбоп видеоларни кўриш, енгил ўйинларни ўйнашга қулай.

Ускунани портатив ўйин ускунаси ёки кенг имкониятли фотокамера билан тенглаштириб бўлмайди. У ўз нарх тоифасида барча талабларга жавоб беради: ижтимоий тармоқлар ишлайди, видео кўриш, интернетда «сайр қилиш», китоблар ўқиш мумкин. Huawei MediaPad T3 айнан шундай вазифаларни бажаришга кўпроқ мос келади.

Ютуқлари:

Пишиқ металл корпус

Жозибали ташқи қиёфа

Ихчам ҳажм ва ажойиб эргономика

Ҳамёнбоп нарх

Сифатли дастурлар.

Камчиликлари:

Иш самарадорлигининг унчалик юқори эмаслиги

LTE ва 3G йўқлиги.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Terashop.uz UZS 1 079 000.00 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!