Huawei мухлислари учун ёқимли совға тайёрланди

Huawei мухлислари учун ёқимли совға тайёрланди

Шак-шубҳасизки, Huawei бугунги кунда жаҳон мобил саноатининг етакчиларидан бирига айланди. Ҳар йили бозорга 3 та илғор флагманни чиқарадиган бренд рақобатда бўш келаётгани йўқ. Компания Испаниянинг Барселона шаҳрида ўтадиган MWC 2018 анжуманида P20 флагманини тақдим этиши хусусида хабарлар юрган эди. Бугун тарқалган хабарларга кўра, бу девайс ғоятда таассуротли ва инновацион жиҳатларга бой бўлади.

Хитойнинг Huawei корпорацияси расман оммавий ахборот воситалари вакилларини P20 флагмани тақдимотига таклиф қилди.

Шунингдек, Huawei тарқатган расмий маълумотга кўра, P20, Plus ва Lite смартфонлари 27 март куни Парижда намойиш қилинади. Бунгача эса Samsung Galaxy S9 ва Galaxy S9+ сотувга ҳам чиқарилади.

Huawei P20 биратўла 3 сенсорли бош камерага эга бўлган. Фотокамера олган суратлар аниқлиги 40 мегапиксел аниқлигида бўлади. Унинг ёрдамида орқа фони ғира-шира қилинган чиройли суратлар олиш мумкин. Шу билан бирга, бош камера 4 карралик оптик яқинлаштириш технологиясига эга бўлади. Ва, бунда тасвир сифати йўқолмайди. Ҳозирча смартфон бозоридаги Samsung Galaxy Note 8 ва Apple iPhone X флагманлари бундай жиҳатга эга бўлган.

Флагман P20 Plus ва нисбатан арзон P20 Lite талқинларида сотувга чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!