Huawei’нинг бетакрор ромсиз слайдери – Honor Magic 2 тақдимот куни маълум!

  •   DiMaX
  •  622
  •  10.10.2018 10:46

Huawei’нинг бетакрор ромсиз слайдери – Honor Magic 2 тақдимот куни маълум!

Хитойлик техногигант 2016 йили Honor Magic русумли смартфонни тақдим этган эди. У бир қатор жиҳатлари билан ўз давридаги бошқа «ақлли» телефонлардан ажралиб туради.

ЎҚИНГ: Ён экранли Honor Magic: AMOLED экран ва интеллектуал функциялар

 Huawei энди унинг иккинчи авлоди – Honor Magic 2 моделини тайёрлади. Унинг жорий йилнинг август ойи охирида – IFA 2018 кўргазмасида кўрсатган, аммо хусусиятларини айтмаган. Маълум бўлгани шуки, янги смартфон буткул ромсиз ва «ўйиқ»сиз дисплейга эга. Олд камералар эса корпуснинг юқори қисмидан сурилиб чиқувчи модулга жойлаштирилган. Унинг ишлаш механизми Oppo Find X флагманидагига ўхшаш.

Куни кеча чиққан расмий хабарга қараганда, Honor Magic 2 тақдимоти 31 октябрда – компаниянинг Mate 20 ҳамда Mate 20 Pro флагманлари намойишидан икки ҳафта кейин бўлиб ўтади.

Флагманлари сингари, мазкур гаджет ҳам Huawei’нинг ўз ишланмаси – илғор HiSilicon Kirin 980 процессорига таянади. У 7 нанометрлик технологик жараёнга асосланган ва «сунъий онг» функциялари билан бойитилган. Тахминларга кўра, Honor Magic 2 дисплейда жойлашган бармоқ изи сканерига, уч модулли камерага ва 40 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясига эга.

Honor Magic 2 нархи ҳозирча номаълум, аммо хитойлик техногигантнинг бир қатор смартфонларини мана бу ҳавола орқали Terashop.uz интернет-дўконимиздан қулай нархларда, онлайн тарзда харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Huawei’дан сюрприз: у ҳам ўйинбоп смартфон – Mate 20X флагманини тайёрлабди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!