Huawei’нинг бизга маълум бўлмаган планшети сертификациядан ўтди

  •   Saroy
  •  831
  •  28.05.2018 16:11

Huawei’нинг бизга маълум бўлмаган планшети сертификациядан ўтди

Яқинда Huawei компанияси  MediaPad M5 планшетини намойиш қилганди. Миш-мишларга қараганда, компания яна бир янги моделдаги планшетни бозорга чиқаришга ҳозирланаяпти.

ЎҚИНГ: MWC 2018: Huawei илғор планшетофонларни тақдим қилди

Алоқа бўйича Федерал комиссияси (FCC) маълумотлар базасида Huawei’нинг d-02k рақамли модулли планшети  пайдо бўлди. Бундан ташқари, девайс  «Huawei Mediapad M5 wp», деб аталиши ҳам айтилган. FCC ўз ҳужжатларида планшетнинг муҳим томонлари ҳақида атрофлича тўхталмаган, лекин айрим деталлар ва схемали тасвирларни кўрса бўлади.

Расмда қурилманинг орқа томони тасвирланган. Унга қўшмодулли камера ўрнатилган, бунақаси планшетларда аввал кузатилмас эди. Расмнинг остидага ёзувга қараганда, планшет Harman Kardon динамикаси билан жиҳозланган. Бундан ташқари, янги аппарат 3.5 мм аудиочиқиш, microSD картаси, Bluetooth 4.2 LE, Dual Band Wi-Fi ва microUSB портлари билан қўллаб қувватланган.

Планшетнинг тақдимоти ўтказиладиган аниқ кун ҳозирча маълум эмас, бироқ у сертификациядан ўтдими, демак ҳадемай сотувга ҳам чиқарилади.

ЎҚИНГ: Энг яхши экранли смартфон ва планшет маълум қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!