Huawei’нинг чўнтакбоп смартфони фойдаланувчилар диққатини тортмоқда

Huawei’нинг чўнтакбоп смартфони фойдаланувчилар диққатини тортмоқда

Huawei Honor 5X смартфони анчадан кейин мобиль қурилмалар бозорига кириб келган сифатли ва арзон смартфон, дея ҳисобланмоқда. Жорий йилнинг 6 январь куни намойиш этилган, тўла металл қопламали, код талаб қилмайдиган Android қурилма – Huawei Honor 5X 200 долларга нархланган.

Код талаб қилмайдиган смартфон жаҳон миқёсида оммалашмоқда.  Ҳам дизайн, ҳам нарх борасида бозорбоп смартфон, айниқса Испания, Франция давлатларидаги фойдаланувчилар дидини жалб қилмоқда.

Фойдаланувчилар фикрига кўра, нархи ва имкониятлари масаласида Huawei Honor 5X  Moto G, Moto E смартфонларини эслатиб юборган. Шунингдек, Amazon интернет дўконида Huawei SnapTo 129.99 доллардан сотилмоқда. Honor 5X нинг 200 долларлик қурилмалар орасида энг яхшиси эканлиги ҳам қайд этилмоқда.

Honor 5X қурилмаси Qualcomm 615 процессорига,  тасвирни 1080p форматида кўриш имкониятини берувчи 5.5 дюймли экранга, 16 ГБ хотирага, икки сим картани ўқиш имконига, 13 ва 5 мегапиксель камераларга, бармоқ излари орқали тасдиқлаш тезкор тизимига, қуввати бир кунга етадиган 3000 АС қувват тошига эга смартфон.

Фойдаланувчилар томонидан унинг суратга олиш имкониятлари, металл корпуси ва экран ёрқинлигига юқори баҳо берилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.