Huawei’нинг “энг чиройли смартфони” – Honor 8’нинг нарх-навоси маълум қилинди 

Huawei’нинг “энг чиройли смартфони” – Honor 8’нинг нарх-навоси маълум қилинди 

Яқиндагина ўта инновацион 5.7 дюймли Quad HD дисплейига эга Honor V8 фаблетини тақдим қилган Huawei энди мазкур қурилманинг кичкина талқинини смартфон бозорига чиқармоқчи.

Хитой интернет нашрларининг маълум қилишича, шу вақтга қадар шов-шувларга сабаб бўлаётган Huawei Honor 8 смартфони жорий йилнинг 5 июль куни расман фойдаланувчилар диққатига тақдим этилади. Бу Huawei компанияси томонидан тасдиқланган хабар экани айтилмоқда.

Ҳар ойда янги бир мобиль телефон тақдим қилаётган тиниб-тинчимас компаниянинг маълум қилишича, Huawei Honor 8 шу вақтга қадар компания тақдим қилган мобиль алоқа воситалари орасида энг чиройли ва нафис корпусли гаджет бўлади.

Huawei Honor 8’нинг корпуси металл ва шиша уйғунлигида ишлаб чиқарилади. Экран ўта нафис ва нозик ром билан ўраб олинади.

Huawei mate 8

Huawei mate 8

“Ақлли телефон” 5.2 дюймли дисплей, ягона кристал тизимли, 8 ядроли, 2,5 ГГц частота тезлигида ишлайдиган Kirin 955 процессори, 1,8 ГГц.ли Cortex-A53 график-тавсир процессори, 4 ГБ оператив хотира билан таъминланади.

Телефон аппарати Android 6.0 Marshmallow операцион тизимининг мослаштирилган EMUI 4.1 талқинида фаолият кўрсатади.

Маълумотларга кўра, гаджет дисплейи икки талқинда, яъни Full HD (1920 × 1080 пиксель сиғимли) ҳамда Quad HD (2560 × 1440 пикселли) версияларда ишлаб чиқарилади.

Huawei Honor 7

Huawei Honor 7

3200 мА соат электр токи сиғимига эга аккумуляторда тезкор қувват олиш технологияси татбиқ этилади.

Honor 8 моделининг 32, 64 ва 128 Гбайт сиғимли доимий ички хотирадаги талқинлари ишлаб чиқарилади.

Смартфоннинг бош камераси қўш объективли бўлиб,  12 Мп сиғимли суратлар олиш кўникмасига эга бўлади. Селфи-съёмка учун телефонга 8 МП сиғимли олд камера ўрнатилган.

Шу билан бирга, унда бармоқ излари сканери, бошқа замонавий сенсорлар ҳамда USB-C туридаги порт, инфрақизил порт каби инновацион жиҳатлар жорий қилинган.

Нарх-наво:

4 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий ички хотирага эга талқин (NFC технологияси татбиқ қилинмаган) — $308 доллар.

4 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий ички хотирага эга талқин — $334 доллар.

4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий ички хотирага эга талқин  — $380 доллар.

4 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий ички хотирага,  2K технологияси эга дисплей  талқин— $425 доллар.