Huawei’нинг ҳамёнбоп MediaPad T1 7.0 3G планшети Ўзбекистон бозорида!

  •   DiMaX
  •  2609
  •  19.06.2017 17:41

Huawei’нинг ҳамёнбоп MediaPad T1 7.0 3G планшети Ўзбекистон бозорида!

MediaPad T1 7.0 3G – Huawei компаниясининг ҳамёнбоп планшети. Номидан ҳам маълумки, қурилма 3G модулига ва 7 дюймлик диагоналли дисплейга эга. Қуйида унинг бошқа хусусиятлари ва нархи билан ҳам танишиб чиқамиз.

Планшетга 1,2 ГГц частотада ишловчи тўрт ядроли Spreadtrum SC7731G процессори қўйилган. Унинг тезкор хотираси ҳажми 1 ГБ, ички хотираси ҳажми эса 8 ГБга тенг. Яхлит металл корпусга эга MediaPad T1 7.0 3G планшетига Huawei EMUI 3.0 интерфейс қобиғидаги Android 4.4 KitKat операцион тизими ўрнатилган.

4100 мА/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланишидан ташқари, ушбу гаджет қувват сарфини бошқарувчи SmartPower 2.0 махсус технологияси билан ҳам таъминланган. Шунинг эвазига у кутиш режимида 300 соатгача, видео кўриш режимида 12 соатгача, Wi-Fi тармоғи орқали интернетга киришда эса 8 соатгача бардош бера олади.

MediaPad T1 7.0 3G планшетининг техник хусусиятлари:

  • Ўлчамлари: 192х107х8,5 мм;
  • Вазни: 278 грамм;
  • Экран: диагонали 7 дюймли, 1024×600 пикселли дисплей;
  • Операцион тизим: Huawei EMUI 3.0 интерфейс қобиғидаги Android 4.4 KitKat;
  • Процессор: 1,2 ГГц частотали 4 ядроли Spreadtrum SC7731G;
  • Тезкор хотира: 1 ГБ;
  • Ички хотира: 8 ГБ доимий; яна 32 ГБгача ҳажмли microSD картаси қўйиш мумкин;
  • Камера: 2 мегапикселли асосий ва 2 мегапикселли олд камералар;
  • Аккумулятор: олинмайдиган, 4100 мА/соат сиғимли, қувват сарфини бошқарувчи SmartPower 2.0 махсус технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистонда ҳам мазкур ҳамёнбоп планшетни 135 ш.б. нархида харид қилиш имконияти мавжуд. Бунинг учун Telegram’даги @ghost_stranger профили ёки +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали бизнинг менежеримизга мурожаат қилишингиз мумкин. Илтимос, мурожаат этганингизда, сайтда берилган маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.