Huawei’нинг Honor V10 смартфони фош бўлди

  •   DiMaX
  •  1305
  •  20.11.2017 16:04

Huawei’нинг Honor V10 смартфони фош бўлди

Хитойлик смартфонсоз Huawei ўзининг янги V10 смартфонини 28 ноябрда Хитойда намойиш этади, шундан 7 кун ўтиб эса Лондонда унинг глобал тақдимоти бўлиб ўтади. Аммо, Хитойнинг янги хизмат ва технологияларни рўйхатга олувчи TENAA ташкилотининг сайти шарофати билан, қурилманинг хусусиятлари маълум бўлди, деб ёзади GSMArena портали.

ЎҚИНГ: Huawei бирданига учта ромсиз фаблет чиқармоқчи

Хабарга кўра, Honor V10 модели диагонали 5,99 дюймга, аниқлиги 2160х1080 пикселга тенг экран билан жиҳозланган. Смартфон Huawei’нинг «сунъий онг» тизимига эга илғор Kirin 970 чипсети базасида ишлайди. Унинг тезкор хотираси 6, доимий флеш-хотираси эса 64 ёки 128 гигабайт ҳажмга эга бўлади.

Honor V10 корпусининг орқа панелида қўшалоқ камера жойлашган бўлиб, у 16 ва 20 мегапикселли модулларни ўз ичига олади. Унинг олд камераси эса 13 мегапикселли бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Ярим баҳосидаги флагман -- Honor 9 юртимизда ҳам сотилмоқда!

Янги Huawei смартфони EMUI 8.0 интерфейсининг сўнгги версиясида ишлаши айтилмоқда. Унинг Android Oreo тизимига асосланишини ҳисобга олсак, V10 фойдаланувчилари Android тизимининг энг сўнгги талқинига эга бўлишади. Смартфонни анъанавий 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқишидан маҳрум этишмагани ҳам қувонарли ҳолат, деб баҳолаш мумкин.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, Huawei Honor V10 расмий намойиши бир ҳафтадан сўнг бўлиб ўтади. Гап-сўзларга қараганда, унинг нархи 450 АҚШ доллари атрофида бўлади.

ЎҚИНГ: «Малика»да пластикка сотилаётган Huawei смартфонларининг сўмдаги нархлари (2017 йил 1 ноябрь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!