Huawei’нинг иши беш: икки ойда 3 миллион дона Honor 10 сотилди

  •   Saroy
  •  1264
  •  14.07.2018 10:58

Huawei’нинг иши беш: икки ойда 3 миллион дона Honor 10 сотилди

Huawei компаниясининг Твиттер’даги  расмий саҳифасида  Honor 10 смартфони сотуви ҳақида пост жойланди.

Huawei Honor 10 смартфони 19 апрель куни тақдим этилган эди, расмий сотувга чиқиши эса Хитойда  29 апрелда бошланди ҳамда 15 май куни халқаро бозорга ҳам чиқарилди. Сотувга чиққан кундан то 11 июлгача компания уч миллион дона янги флагман смартфонини сотибди. Мақтанса арзигулик натижа. Шу боис ҳам Huawei янги аппаратларининг сотуви, айниқса Испанияда  500 фоизгача ўсганини алоҳида таъкидлаб ўтган. Биргина Хитойнинг ўзида Honor 10’дан 1 миллион дона сотилган.

ЎҚИНГ:ТОП-6: $600 доллардан қиммат кучли смартфонларнинг биздаги нархлари!

Honor 10 84-дюймли IPS-дисплейига эга бўлиб, унинг формати 2280 га 1080 пиксель ва томонлар нисбати 19:9. Экранида олд камера ва динамик учун тирқиш бор. Ромнинг паст қисмида бармоқ излари сканери жойлашган. Kirin 970 чипи қурилманинг юраги ҳисобланади. Honor 10 4 ёки 6 гигабайт тезкор ва 64 ёки 128 гигабайт ички хотирага эга. Смартфоннинг қўш камераси  16 ва 20 Мп модуллари билан таъминланган. Портрет режими мавжуд. Олд камераси 24-мегапикселли бўлиб, юзни таниш функциясига эга. Қурилманинг аккумулятори  3320 мАч сиғимли. SuperCharge 5В/4,5А (25 дақиқада 50%) тезкор қувватланиргич ҳам бор. Қолаверса, USB Type-C порти ва 3.5-миллиметрлик аудио тирқиш қурилманинг имкониятлари қай даражада экани ҳақда яхши тасаввур беради. Овоз учун  AK4376A чипи мавжуд, ҳатто NFC ҳам эсдан чиқарилмаган. Аппаратнинг операцион тизими  Android 8.1 Oreo'да ишлайди, дейилади хабарда.  Қурилманинг 6/64 ГБ версиялиси 415 долларга нархланган, қимматроқ варианти эса, яъни 6/128 гигабайтлиси 480 долларга айланади.

ЎҚИНГ:3 ойда 3 млн дона сотилган смартфоннинг Ўзбекистондаги нархи қанча?

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.