Huawei’нинг кейинги флагмани – P30 Pro камерофонининг суратлари ва техник жиҳатлари билан танишамиз!

  •   DiMaX
  •  2015
  •  12.11.2018 14:27

Huawei’нинг кейинги флагмани – P30 Pro камерофонининг суратлари ва техник жиҳатлари билан танишамиз!

Ҳозирда бутун дунёда энг зўр камерофон Huawei Mate 20 Pro ҳисобланади. Унинг камераси шу қадар кучлики, Huawei ҳатто унинг DXoMark тестидаги натижасини ҳам токи муносиб рақиб чиққунича сир сақламоқда.

ЎҚИНГ: Huawei энг янги - Mate 20 ва Mate 20 Pro смартфонлари тақдимотини ўтказди

Умуман олганда, хитойлик техногигант бу борада шошмасаям бўлади; зеро, шундоғам DXoMark рейтингида ўзининг бошқа модели – Huawei P20 Pro етакчилик қмлиб турибди.

2019 йилнинг баҳорида эса навбатдаги – Huawei P30 Pro смартфони чиқади ва у Mate 20 Pro моделидан ҳам устун бўлиши аниқ. Мазкур янги флагман ҳақида тарқалган хабарлар асосида дизайнерлар унинг концептларини яратишган.

Huawei P30 Pro экранида «кемтик» сақланади – унда селфи-камера ва керакли датчиклар жойланади. Олд камера фойдаланувчини юзидан таниб қулфдан чиқариш функциясига эга.

ЎҚИНГ: ҚИЗИҚ: аллақачон Mate 20 Pro’да ишкал чиқди, лекин бунга Huawei эмас, балки LG айбдор!

Диагоналига 6,5 дюймлик дисплей корпус олд юзасининг 91 фоиздан ошиқроқ қисмини эгаллайди. Дактилоскопик датчик ҳам унга интеграция қилинади.

Leica мутахассислари иштирокида яратилган бош камера эса учта – 41, 12 ва 21 мегапикселлик модулларга эга. Камера ҳар қандай шароитларда ҳам бошқа камерофонлардан юқори натижалар кўрсатишга қодир. Оптик барқарорлаштириш тизимига, фазали автофокусга ҳамда нақ 8 карралик оптик зумга эга. Тағин у сониясига 960 кадр тезлигида видеороликлар ёза олади.

Huawei P30 Pro якка кристалли Kirin 980 процессори базасида ишлайди. Унинг аккумулятори 4500 мА/соатлик бўлиб, тезкор ва симсиз қувватлаш технологияларига эга. Бундан ташқари, бу смартфоннинг ўзи бошқа қурилмаларни қувватловчи повербанк вазифасини ҳам ўтайди. Бу функция компаниянинг бошқа флагманида ҳам аллақачон мавжуд.

ЎҚИНГ: Дунёда биринчи: Huawei Mate 20 смартфонни симсиз қувватлайди

Айтиш керакки, хитойлик техногигантнинг бир неча русумлардаги смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда харид қилиш имкони мавжуд.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.