Huawei’нинг ромсиз Honor V10 флагмани илк «жонли» суратларда!

  •   DiMaX
  •  1188
  •  24.11.2017 15:47

Huawei’нинг ромсиз Honor V10 флагмани илк «жонли» суратларда!

Хитойнинг етакчи смартфонсозларидан саналмиш Huawei ўзининг Honor V10 русумли флагманини 28 ноябрда тақдим этмоқчи. Аммо унгача инсайдерлар қурилманинг ҳақиқий расмларини интернетга чиқаришди, деб ёзади PhoneArena нашри.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг Honor V10 смартфони фош бўлди

Суратлардан пайқаш мумкинки, янги қурилма ингичка ромли, томонларининг ўзаро нисбати 18:9 ни ташкил этувчи катта дисплейга эга. Honor V10 модели компаниянинг сўнгги флагмани – Mate 10 Pro’нинг нисбатан ҳамёнбоп, аммо ўзига хос жиҳатларга эга версияси бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Ярим баҳосидаги флагман -- Honor 9 юртимизда ҳам сотилмоқда!

Ҳозиргача тарқалган маълумотларга кўра, Honor V10 диагонали 5,99 дюймга, аниқлиги 2160х1080 пикселга тенг экран билан жиҳозланган. У Huawei’нинг «сунъий онг» тизимига эга илғор Kirin 970 чипсети базасида ишлайди. Девайснинг тезкор хотираси 6, доимий флеш-хотираси эса 64 ёки 128 гигабайт ҳажмга эга.

Honor V10’нинг асосий камераси 16 ва 20 мегапикселли сенсорлардан иборат, селфи-камераси эса 13 мегапикселли, дейишмоқда. Экрани ромсиз бўлганлиги сабабли, бу моделда бармоқ изи сканери орқа панелга кўчирилган. Смартфонга 3 750 мА/соат сиғимли аккумулятор ўрнатилади, дейилади хабарларда.

ЎҚИНГ: «Малика»да сотилаётган Honor 6A ҳамда Honor 6C моделларининг техник хусусиятлари