Huawei Nova 10 Pro жонли суратларда

Huawei Nova 10 Pro жонли суратларда

Ҳуавеи компанияси келаётган июл ойи бошида ўзининг Huawei Nova 10 сериясидаги янги мобил қурилмаларини тақдим қилишни режалаштирмоқда. Бироқ, тақдимотга қадар Интернетда бўлажак смартфонларнинг жонли суратлари ва техник хусусиятлари аллақачон тарқатиб юборилди.

Huawei Nova 10 Pro жонли суратига қарайдиган бўлсак, смартфон орқа камераси блоки рендердагидан кўра бироз каттароқ кўринади. Афсуски, қурилма 5G эмас. Унга Snapdragon 778G чипсети ўрнатилган бўлиб, у икки хил: 8/128 ва 8/256 GB варианларда тақдим қилишини мумкин. Олд томонидан телефон 6.67 дюймли, 120Hz янгиланиш тезлигига эга OLED дисплей билан жиҳозланган. Унинг чап юқори бурчагида жойлашган узунчоқ тирқиш ичида икки хил камера сенсорлари мавжуд, бири 60MP (f/2.4) ултра-кенг, иккинчиси 8MP (f/2.2) портрет. Орқа томонидаги камераларнинг асосийси 50MP (f/1.8) бўлса, қолгани 8MP (f/2.2) ултра-кенг ва қўшимча чуқурлик сенсоридир. Harmony OS 2 операцион тизимида ишлайдиган қурилманинг 4,500 mAh батареяси 100W тезликда қувватланади.

Оддий Huawei Nova 10 модели ҳам Pro вариантдагисидан қолишмайди. У Pro моделдан 4,000 mAh батареяга эгалиги ва у 66W тезликда қувватланиши, шу билан бирга, портрет селфи камера йўқлигини ва ўлчами бироз кичиклигини билан фарқ қилади.

Миш-мишларга кўра, Huawei Nova 10 смартфонлари 4 июл куни чиқарилиши мумкин.

ЎҚИНГ: "Solana Saga" лақабли Osom OV1 смартфони

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!