Huawei Nova 3: энди 10-нанометрли флагман процессорига эга

  •   Saroy
  •  1278
  •  11.07.2018 15:56

Huawei Nova 3: энди 10-нанометрли флагман процессорига эга

SlashLeaks портали ҳали хабари берилмаган Huawei Nova 3 смартфонининг  «жонли» суратини намойиш этди. Расмда аппарат аввал ҳеч кутилмаган қўшимчалар билан таъминланганини кўриш мумкин.

Суратда Huawei Nova 3 қирқмали экранга эгалиги кўриниб турибди.  Шунингдек қурилманинг техник тавсифи ҳам очиб берилган. Ўнга кўра, смартфон  Kirin 659 процессори ёки янада янги версия - Kirin 710 билан таъминланган. Қурилма ҳақида яна бошқа маълумотлардан шуни айтиш мумкинки, унда 2340 га 1080 пикселли форматдаги экран кишининг эътиборни тортади. Қурилманинг тезкор хотираси 6 гигабайт ва ички хотираси 64 гигабайт. Шунингдек, қурилма EMUI 8.2. қобиқли ОС Android 8.1 Oreo’ да ишлайди.

ЎҚИНГ:Huawei бу йил Kirin чипи ва GPU Turbo билан таъминланган смартфон чиқаради

Гап-сўзларга қараганда, Huawei Nova 3 тўртта камерага эга бўлади: асосий қўш камера 24 ва 16 Мп бўлган тасвир датчиги билан жиҳозланади, иккиталик селфи-камера эса  24 и 2 Мп модули билан таъминланган. Смартфоннинг кенг форматли  LCD-экрани диагонали 6,3 дюймли, аккумулятор сиғими 3650 мАч. Ички хотираси 64 ГБ бўлган вариантдан ташқари, яна 128 гигабайтлиси ҳам кутилмоқда. Аппаратнинг анонси 18 июлга мўлжалланган. Нархи ҳақида эса ҳозирча маълумот берилмади.

ЎҚИНГ:6 ой ўтди: Йилнинг энг яхши смартфонларини аниқлаймиз