Huawei nova 9'нинг нархи ҳамда техник жиҳатлари маълум бўлди

Huawei nova 9'нинг нархи ҳамда техник жиҳатлари маълум бўлди

21 октабр куни Huawei компанияси Вена шаҳрида катта тадбир ўтказади, унинг доирасида компания Европа бозори учун nova 9 ва nova 8i смартфонларини тақдим этади. Amazon'нинг Европадаги филиали смартфон нархини ошкор қилди. Смартфон 9 ноябрдан сотувга чиқади. 

ЎҚИНГ: Янги Honor 50 смартфони Google сервисларига эга бўлади 

8/128ГБ хотира турига эга бўлган nova 9 смартфонининг нархи 500 еврони ташкил қилади. Қурилма MIUI 12 гарфик қобиғида ишлайди ҳамда Google сервисларига эга бўлади.

Европа бозори учун ишлаб чиқариладиган смартфонлар MIUI тизимида ишласа, Хитой бозори учун ишлаб чиқарилган моделлар HarmonyOS операцион тизимида ишлайди. 

Шунингдек, смартфоннинг техник жиҳатлари ҳам маълум бўлди. Қурилма 6,57 дюймли 120Hz OLED дисплейи, 50, 8, 2 ва 2 мегапикселли камералар, 4300 мАс сиғимли аккумулятор, 66 Ватт тезкор қувватланиш имкониятига эга бўлади. Смартфон корпусининг қалинлиги 7,7 миллиметрни ташкил қилади. 

ЎҚИНГ: Snapdragon 898 чипи билан жиҳозланадиган Huawei Mate 50 смартфони 2022 йилнинг биринчи чорагида сотувга чиқарилади 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.