Huawei nova 9'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Huawei nova 9'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Huawei nova серияси ажойиб дизайн кўриниши билан асосан ёшларни ўзига жалб қила олади. nova 9'нинг оддий ҳамда Pro версиясилари мавжуд. Pro версия оддий версияга қараганда каттароқ дисплей, тезкорроқ қувватланиш имконияти ҳамда иккита селфи камерага эга. Бироқ фақат nova 9 смартфони халқаро бозор учун ишлаб чиқарилади, унинг Pro версияси эса Хитой бозорида сотилади холос. 

ЎҚИНГ: vivo X70 Pro+'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз 

Агар икки смартфонни таққосласак, иккиласининг айрим техник жиҳатлари ҳамда функциялари ўхшашлигини сезиш мумкин, бироқ нисбатан арзонроқ бўлган nova 9 смартфони Pro версияга қараганда яхшироқ танлов бўлиб кўринмоқда. 

Huawei nova 9'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 160.0х73.7х7.8мм, 175г; олд панель шиша, орқа панель шиша, пластик ром. 

> Дисплей: 6.57 дюйимли OLED дисплейи, 120Hz экран янгиланиш частотаси, HDR10, 1080х2340 пиксел резолюция, 19.5:9 форма фактори, 392ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM7325 Snapdragon 778G 4Г (6 нм): Саккиз ядроли (4x2.4 GHz Kryo 670 & 4x1.8 GHz Kryo 670); Adreno 642L. 

> Хотира: 8/128ГБ, 8/256ГБ.

> Дастурий таъминот: HarmonyOS 2.0 (Хитой), EMUI 12 (Халқаро), Google сервислари мавжуд эмас. 

> Камера: Асосий камера: 50МП, f/1.9, 23мм, PDAF; Ультракенг камера: 8МП, f/2.2; Макро: 2МП, f/2.4; Сатҳ камера: 2МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 32МП, f/2.0. 

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К, 1080p, [email protected] кадр/сек, gyro-EIS; Селфи камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected] кадр/сек, [email protected] кадр/сек, gyro-EIS. 

> Аккумулятор: 4,300 мАс; 66 ватт тезкор қувватланиш имконияти, 100% - 38 дақиқада (рекламага кўра). 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик), NFC. 

499 евро эвазига nova 9 смартфони 6.57 дюймли 120Hz OLED дисплейи, Snapdragon 778G чипи, 50МП асосий камера, 4,300 мАс аккумулятор, 66 ватт тезкор қувватлаш технологиясини тақдим этади. 

Huawei ва АҚШ ўртасидаги муаммолар сабаб смартфонда Google мобил сервислари бўлмайди. Бу эса халқаро бозордаги харидорларнинг ушбу смартфонни сотиб олиш эҳтимолини кескин пасайтириб юбориши турган гап. 

Huawei компаниясининг HarmonyOS операцион тизимида кўплаб маҳаллий иловалар мавжуд. Ундаги Petal қидируви орқали кўплаб учинчи томон иловаларини смартфонга юклаб олиш имконияти яратилган. 

Қадоқ таркиби 

Қутида смартфон билан бирга 66 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ҳамда шаффоф силикон ғилоф ўрин олган. 

ЎҚИНГ: realme GT Neo2'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.