Huawei Nova Lite: металл корпусли ҳамёнбоп тақдим қилинди

Huawei Nova Lite: металл корпусли ҳамёнбоп тақдим қилинди

Huawei компанияси бошланғич даражали Nova Lite 2017 смартфонини тақдим қилди. Нархига кўра, унинг жиҳатлари арзон смартфонларникидан фарқ қилмайди.

Энг зарур жиҳатларга эга

Huawei Nova Lite 2017 5 дюймли HD-дисплей (1280x720 пикселли) ва 4 ядроли Qualcomm Snapdragon 425 чипсетига эга бўлган. Оператив хотира сиғими 2 гигабайтли, доимий хотира — 16 ГБ (microSD ва 2-SIM карта бўлмачаси битта).

Бош камера модули 13 мегапикселли, унда тезкор фазали автофокус функцияси мавжуд. Олд модулга 5 мегапикселли сенсор ўрнатилган.

Huawei Nova Lite 2017 металл корпусининг орқа панелига бармоқ излари сканери ўрнатилган. Смартфон Android 7.0'нинг ўзлаштирилган EMUI 5.1 операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади.

Huawei Nova Lite 2017 куч-қуввати учун сиғими 3000 мА соат бўлган аккумулятор масъул бўлиб, тўлиқ қувват 4G LTE тармоғида фаол фойдаланганда 12 соатга, ўртача фойдаланганда 2 кунга етади.

Баҳоси ва рақиблари

Huawei Nova Lite 2017 жаҳон бозорида $200 доллар баҳосида сотилади. Бу пулга эса Huawei Honor 6C ёки 8 ядроли Xiaomi Redmi 4X ҳам харид қилиш мумкин.