Huawei ўз флагмани рекламаси билан Samsung ва Apple’ни масхара қилмоқда

  •   DiMaX
  •  2130
  •  24.03.2018 11:46

Huawei ўз флагмани рекламаси билан Samsung ва Apple’ни масхара қилмоқда

Дунёнинг учинчи рақамли смартфонсози ўзининг Huawei P20 Pro ҳамда P20 Pro қурилмаларини тақдим этишига саноқли кунлар қолди. Бу девайсларни реклама қилишда хитойлик компания ўз рақобатчилари – Samsung ҳамда Apple’нинг жиғига тегишга қарор қилган кўринади.

ЎҚИНГ: Apple 20 йил аввал рақиблари устидан қандай кулганди? (3 та видео)

Гап шундаки, Huawei компанияси Буюк Британияда ғайриоддий реклама кампаниясини йўлга қўйди. У нақ Samsung ҳамда Apple компанияларининг Лондондаги расмий дўконлари олдида тўхтаб турувчи юк машиналарини ўз реклама баннерлари билан безатган.

Кўриб турганингиздек, баннерларда «Кутиб туринг», «Сабр қилинг» мазмунидаги сўзлар ёзилган ва 2018 йилнинг 27 март санаси туширилган. Биламизки, Huawei P20 ҳамда P20 Pro смартфонлари айнан шу куни расман намойиш этилади. Шунингдек, рекламаларда «AI» («Artificial Intelligence» – «сунъий онг») ҳарфларига алоҳида урғу берилган; Huawei бу билан ўз флагманларидаги «сунъий идрок» тизимига эътибор қаратмоқчи.

ЎҚИНГ: Asus Apple'ни масхара қилгани учун қораланди

Булардан ташқари, бевосита Samsung ва Apple дўконларига кириладиган йўлакларда ва бошқа жойларда ҳам ерга граффити тарзида реклама ёзувлари туширилган. Уларда янги «Уйғониш даври» тез орада бошланишига ишора қилинган, Huawei логотипи туширилган ва P20 тақдимот санаси акс эттирилган. Бу билан эса хитойлик техногигант янги флагманларининг фотосураткашлик имкониятларига урғу бераётир.

Айтиш керакки, ишлаб чиқарувчилар ўз рекламаларида рақибларини майна қилиши – кам бўлса-да учраб турадиган ҳолат.

ЎҚИНГ: Samsung ҳам iPhone фойдаланувчиларини масхара қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!