Huawei ўзининг Watch GT ақлли соатини расман намойиш қилди

  •   Saroy
  •  474
  •  17.10.2018 12:32

Huawei ўзининг Watch GT ақлли соатини расман намойиш қилди

Huawei бугунги тақдимотида нафақат учта янги флагманини, балки ақлли соатини ҳам намойиш қилди. Соат уч вариантда тақдим этилмоқда.

Гаджет 1,39-дюймли AMOLED-дисплейга (454x454 форматли) ва   Cortex-A4 процессорига эга, шунингдек соат  5ATM сув ўтказмайдиган рейтингини ҳам олди. Оддий датчикларга тўлдирувчи сифатида (акселерометр, гироскоп ва компас), янги қурилма  GPS ва атроф ёруғлиги датчиклари ҳамда атмосфера босими ва юрак уришини кўрсатувчи оптик монитор билан жиҳозланди.

ЎҚИНГ:Fossil’нинг ақлли соатлари: бир йўла еттита модель

Аккумуляторининг сиғими 420 мАч. Huawei’нинг таъкидлашича, аккумулятор гаджетнинг соат режимида мустақил равишда 30 кун ишлашини таъминлайди. Агар “стандарт”ли равишда ишлатилса икки ҳафта,  GPS режимида 22 соат ишлайди. Соатнинг тўлиқ қувватланиши учун икки соат керак бўлади.

Сотувга ташқи версияси соддалаштирилган Sport соатлари чиқарилади. Унинг нархи 199 евро туради. Классик дизайнда тайёрланган модел учун эса, 249 евро тўлашга тўғри келади, дейилади мазкур хабарда. 

ЎҚИНГ:Tizen тўхтатилдими? Samsung ходимлари энди Wear OS ақлли соатларини тақиб юрибди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!