Huawei ўзининг хариталаш хизмати устида ишламоқда

Huawei ўзининг хариталаш хизмати устида ишламоқда

Huawei, АҚШ тақиқидан сўнг, Google хизматларига қарамликни камайтириш мақсадида ўзининг хариталаш хизмати устида ишлаётганлигини расман тасдиқлади. Ҳозирги вақтда компанияга АҚШ технологияларидан махсус рухсатисиз фойдаланиш тақиқланган ва шундан келиб чиқиб, Huawei Google Maps'ни чет эл телефонларида ишлата олмайди.

Шундай қилиб, Huawei'нинг Map Kit номли харита хизмати ишга тушади. Бироқ бу тўғридан-тўғри истеъмолчилар учун мўлжалланмаган. Ушбу харита учинчи томон дастурчилари навигация тизимларини ишлаб чиқаришда фойдаланиши мумкин бўлган Илова яратиш интерфейси (API) сифатида хизмат қилади.

Map Kit бутун дунё бўйлаб 150 мамлакат ва минтақалардан маълумотларни тўплаши мумкин. Huawei хариталаш соҳасида янги бўлсада, 160 дан ортиқ мамлакатларда жойлашган телекоммуникацион база станциялари хариталар тармоғини тез ва осон яратишга ёрдам беради.

Компания истеъмол бизнеси гуруҳи Бош ижрочи директори Ричерд Юнинг айтишича, Map Kit йўналишни ўзгартириш нуқталари, тўлдирилган реалликли йўналишлар, шунингдек, реал вақт режимидаги йўл ҳаракати маълумотлари каби баъзи мураккаб хусусиятларни қўллаб-қувватлайди. Map Kit 40 та тилда ишлайди, бу эса унинг оммалашувига хизмат қилади.

Ушбу масала билан таниш манбаларнинг таъкидлашича, Россиянинг хариталаш ва интернет сервис провайдери Яндекс ҳамда АҚШнинг Booking Holdings компаниялари ушбу хариталаш хизматига қизиқиш билдирган илк ҳамкорлардандир.

Октябрь ойида ушбу ташаббус ҳақида янада кўпроқ маълумотга эга бўлишимиз мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi ҳамда Huawei смартфонларининг юртимизга олиб кирилишига йўл қўйилмади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.