Huawei P Smart 2019 қандай смартфон: таҳлил ва тавсиф

Huawei P Smart 2019 қандай смартфон: таҳлил ва тавсиф

Ўтган йил ёзида Huawei компанияси арзон P Smart смартфонини тақдим этди. Ажойиб техник жиҳатлари ва унча қиммат бўлмаган нархи мутаносиблиги шарофати билан у фойдаланувчилар ўртасида қисқа вақтларда оммалашди. Йил сўнгида эса Хитой ишлаб чиқарувчиси унинг кейинги авлодини намойиш этди. Huawei P Smart 2019 смартфони аввалги модел муваффақиятларини такрорлай оладими?

Huawei P Smart 2019 – аввалги P Smart моделидан дизайни, янада замонавий кўриниши ва бир қатор жиҳатлари билан ажралиб туради. Қуйида мазкур смартфонга оид барча қизиқарли ва фойдали маълумотларни тақдим этамиз.

.

Техник жиҳатлари

  • Платформа: Андроид 9 (ЭМУИ 9.0.1)
  • Процессор: ҲиСилиcон Кирин 710 (4 ядроли Cортех-А73 - 2,2 ГГс ва 4 ядроли Cортех-А53  1,7 ГГс гача, ГПУ — Мали-Г51 МП4)
  • Тезкор хотира: 3 ГБ
  • Доимий ички хотира: 32 ГБ
  • Хотирани кенгайтириш бўлмачаси: миcроСД/ҲC/ХC (512 ГБ гач)
  • Дисплей: 6.21 дюйм, 2340х1080 пиксел (ФуллҲД+), ЛТПС ЛCД, томонлар мутаносиблиги 19:9
  • Интерфейслар: Ви-Фи а/б/г/н/аc ДуалБанд, Блуетоотҳ 4.2 (А2ДП, БЛЕ, ҲВА, аптХ/аптХ ҲД), НФC
  • Орқа фото-модул: 13МП + 2 МП, ф/1.8 диафрагма, фокус масофаси 27 мм
  • Олд камера — 13 МП, ф/2.0 диафрагма, фокус масофаси 24 мм
  • Тармоқ: 2Г: 850/900/1800/1900 МГс 3Г: Б1/Б8 МГс 4Г CАТ 6: Б1/Б3/Б7/Б8/Б20 Иккита СИМ-карта
  • Навигация: ГПС/АГПС/ГЛОНАСС/БеиДоу
  • Аккумулятор: олинмайдиган, Ли-Пол 3400 мАс, Ҳуавеи 5В/2А, 100 қувват учун 2,5 соат
  • Ранг: қора, кўк
  • Ўлчамлари: 155.2 х 73.4 х 7.95 мм, 160 грамм
  • Корпус материали: шиша, пластик

Дизайн ва эргономика

Ҳуавеи П Смарт 2019 аввалги Ҳуавеи П Смарт моделига нисбатан бутунлай бошқача кўринади – ромлари анча ингичка, юқорисида томчисимон қирқим мавжуд, орқа томони эса (ён томонлари билан бир бутунлик ҳосил қилган) ойнасимон пластик билан тўлиқ қопланган.

Модел икки хил рангда - қора (Миднигҳт Блаcк) ва компанияга хос «феруза-бинафшаранг» (Аурора Блуе) тақдим этилган. Қора талқини қатъий, бироқ анъанавий кўринса, кўк ранглиси қизиқарлироқдек, бироқ унинг ёрқинлиги ҳаммага ҳам ёқмаслиги мумкин.

Олд панелининг пастки қисмидаги компания логотипи олиб ташланган, бу ерда фақатгина олд камера объективи ва унинг устида билинар-билинмас ингичка сўзлашув карнайини кўриш мумкин. Ён томонда ёқиш ва товуш баландлигини ўзгартириш учун механик тугмачалар мавжуд. Чап ён томон ҳар қандай элементдан ҳоли - СИМ-карта бўлмачаси юқорида жойлашган.

Остки қисмида миcроУСБ туйнуги, суҳбатлашиш микрофони ва мултимедия карнайи мавжуд.

Ҳуавеи П Смарт ҳажми одатдагидек – 155.2 х 73.4 х 7.95 мм, вазни эса 160 грамм – олтин ўрталик. Ромларининг энсизлиги ҳисобига янада ихчамроқ кўринади, қўлга яхши жойлашади, бироқ ойнали корпусга эга ҳар қандай смартфонда бўлгани каби бир оз силлиқ – ҳимоя ғилофини олиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Асосий камералар орқа корпуснинг четидалиги боис бармоқ изи сканери юқорироққа жойлаштирилган ва смартфон эгаси уни осон топа олади.

Экран

Ҳуавеи П Смарт 2019 смартфони 6,2 дюйм диагоналли ИПС экранига эга бўлиб, ҳажм жиҳатдан аввалги моделдан ярим дюймга каттароқ. Томонлар мутаносиблиги 19,5:9, пикселлар сиғими - 1080х2340 (пикселлар зичлиги – бир дюймга 416 пиксел), бу жуда юқори кўрсаткич ҳисобланади, унинг матрицаси ТФТ-ЛCД ИПС технологияси асосида ишлаб чиқилган; экран олд панелнинг тахминан 82,8 фоизини эгаллайди.

Юқорида айтилганидек, экранда томчисимон қирқим бўлиб, созламалар орқали экраннинг юқори қисмини қора чизиқ билан «бекитиш» мумкин. Дисплей созламаларини икки хил – «оддий» ва «бойитилган» режимларга ўтказса бўлади.

Энг юқори ёруғлик 330 кд/м² бўлиб, кўчада бир оз хиралашади, бироқ маълумоларни бемалол фарқласа бўлади. Энг кам ёруғлик даражаси эса 1,4 кд/м², яъни қоп-қоронғу муҳитда смартфондан кўзни зўриқтирмасдан фойдаланиш мумкин.

Умуман олганда, экран яхши таассурот қолдиради – бундай сифатдаги тасвирларни қимматроқ ускуналарда кўриш мумкин.

Процессор ва самарадорлик

Ҳуавеи П Смарт 2019 смартфонида Кирин 710 (4 ядроли Cортех-А73 - 2,2 ГГс ва 4 ядроли Cортех-А53  1,7 ГГс гача, ГПУ — Мали-Г51 МП4) процессори қўлланилган. Самарадорлик бўйича у Қуалcомм Снапдрагон 636/660 билан тенглаша олади. Кирин 710 ҳар қандай кундалик вазифалар учун етиб-ортади, интерфейс муаммосиз ва тез ишлайди. Антуту Бенчмарк тестида смартфоннинг қарийб 130 000 балл олганининг ўзи ҳам фикримизни тасдиқлайди.

Тезкор хотираси 3 ГБ, доимий хотира эса 32 ГБ бўлиб, 512 ГБ гача ҳажмли миcроСД хотира картасини ўрнатиш мумкин (иккинчи наноСИМ ўрнига жойлаштирилади).

Ви-Фи 802.11 б/г/н, Блуетоотҳ 4.2 симсиз интерфейсларига қўшимча равишда, аптХ ҲД ни ҳам қўллаб-қувватлайди. Аввалги П Смарт моделидаги каби НФC мавжуд бўлиб, Андроид Пай ёки банкларнинг мобил иловалари ёрдамида алоқасиз тўловлар учун смартфондан фойдаланиш мумкин.

Ускунанинг мултимедия имкониятлари ўртача, яъни ушбу нарх диапазони учун унчалик ҳам қониқарли эмас, дея баҳоланмоқда. Битта чақириқ (кириш қўнғироқлари учун) карнайи бўлиб,  унинг товуш баландлиги ва сифати қониқарли.

Дастурий платформа

Ҳуавеи П Смарт 2019 ЭМУИ 9.0.1. прошивкали Андроид 9 ОД бошқаруви остида ишлайди. Кўринишидан у саккизинчи талқиндан унчалик фарқ қилмади, бироқ дастурчилар навигацияни соддалаштиришга ҳаракат қилган: жумладан, интерфейс элементлари 10 фоизга камайган. Шунингдек, ўз дизайни, қулай қидирув ва энергияни тежаш бўйича фойдали фунсиялари билан ҳам ажралиб туради.

Камералар

Аввалги моделда бўлгани каби, Ҳуавеи П Смарт 2019 ҳам иккита олд камера (13 Мп + 2 Мп) ва 8 Мп сенсорли олд камерага эга бўлди. Асосий камеранинг иккинчи модули портретларни тасвирга олинда орқа фонни хиралаштириш вазифасини бажаради.

Тасвирлар сифати ушбу нарх диапазони учун тўла мос келади: кундуз кунлари анча яхши, бино ичида ва тунда – унчалик яхши эмас. Апертуранинг ф1.8 экани ушбу синфга мансуб смартфонлар учун жуда яхши кўрсаткич.

Ускуна ёрдамида ФуллҲД 60 ФПС сифатда видеога олиш мумкин, ҳатто тунда ҳам кадрлар сони камаймайди.

Автономлик (қувват)

Смартфоннинг олинмайдиган аккумулятори сиғими 3400 мАс. Бу қувват билан 8 соат видео томоша қилиш, 6 соат ўйин ўйнаш мумкин.

Смартфон комплектида 5В/2А қувватлаш ускунаси бўлиб, унинг ёрдамида 2 соату 35 дақиқада аккумулятор тўлдирилади.

Энг яқин рақобатчиси: Редми Ноте 7. У ташқи кўринишдан ҳам, техник жиҳатлари билан ҳам Ҳуавеи П Смарт 2019 билан жуда ўхшаш.

Хулоса: Замонавий дизайн, томчисимон қирқимли экран, Кирин 710 чипи, НФC – П Смарт сафидаги янги модел нархига қараганда жуда мақбул смартфон.

Хулоса

0балл

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Terashop.uz UZS 1 650 000.00 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.