Huawei P10 Plus моделига тегишли расмлар ва техник параметрлар ошкор бўлди

Huawei P10 Plus моделига тегишли расмлар ва техник параметрлар ошкор бўлди

Хитой интернет тармоғида тез орада тақдим этилиши кутилаётган Huawei P10 Plus моделига тегишли расмлар ва техник параметрлар пайдо бўлди, деб ёзмоқда GSM Arena нашри.

Қурилма 5,5 дюймли QHD форматидаги экран, қайрилма қиррали корпус, кўз ёй сканери ва бармоқ изи сканерини вазифасини бажарадиган дактилоскопик сенсор билан жиҳозланади.

Модель саккиз ядроли Kirin 960 (созланган Mali-G71 MP8 график чип билан) процессорида ишлайди, LTE тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Тахминларга қараганда янги қурилма 6 ва 8 ГБли оператив хотира версияларида сотувга чиқарилади. Доимий хотиранинг сиғими 128 ва 256 ГБни ташкил этиши маълум қилинган. Аккумулятор сиғими 3650 мА/соат.

Huawei P10 Plus лазерли автофокус билан жиҳозланган қўш камерага эга бўлади. Қурилмага Android 7.0 операцион тизими ўрнатилади.

Тақдимот санаси ва нархи ҳозирча ошкор қилинмаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!