Huawei P11 ҳатто iPhone X эгаларининг ҳам ҳавасини келтиради!

  •   DiMaX
  •  3156
  •  28.12.2017 15:47

Huawei P11 ҳатто iPhone X эгаларининг ҳам ҳавасини келтиради!

Мобил қурилмалар ишлаб чиқарувчилар орасида Huawei энг тез ривожланиб бораётган компаниялардан биридир. Охирги икки йил давомида у дунёдаги энг йирик смартфонсозларнинг кучли бешталигига кириб олди, аммо бу билангина тўхтаб қолгани йўқ. 2018 йилнинг бошида бу корпорация ўзининг Huawei P11 флагманини намойиш этиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Huawei P11 нафақат уч модулли камерага, балки iPhone X’даги яна бир «фишка»га ҳам эга бўлади

Weibo тармоғида ҳали тақдим этилмаган Huawei P11 флагмани суратлари тарқалди. Уларни мобил қурилмалар учун аксессуарлар ишлаб чиқарувчи битта компания эълон қилган. Тўғри, расмларда смартфоннинг фақат олд томони акс эттирилган, аммо шунинг ўзи ҳам унга қойил қолиш учун асос бўла олади.

Кўриб турганингиздек, Huawei’нинг навбатдаги флагмани ажойиб кўринишга эга. Унга қараб барчанинг, ҳатто iPhone X соҳибларининг ҳам ҳаваси келиши тайин. Қизиқ жиҳати – Apple роппа-роса уч йил мобайнида ишлаб чиққан дизайнни хитойликлар ярим йилдан камроқ вақт ичида нусхалаб, худди юбилей айфонига ўхшаш ажойиб смартфон ишлаб чиқаришди.

Huawei P11 ташқи кўриниши жиҳатидан, ёки камида олд томони iPhone X’га жуда-жуда ўхшаш. Унинг экрани юқори қисмида ҳам худди юбилей айфонидаги каби «ўйиқ» бор. Бу ерда турли датчиклар жойлаштирилади, улардан бири Face ID юз сканери бўлади. Гарчи шу пайтгача бу технология бўйича ҳам «олмали» корпорациянинг суперфлагманига ўхшаш смартфон яратишга уринишлар бўлаётган эса-да, буни чинакамига дастлаб Huawei уддаламоқда.

ЎҚИНГ: Видео: Huawei юзни таниш тизими Apple’никидан тезкор чиқди!

Хитойлик компаниянинг бу флагмани асосий камераси учта сенсорга эга дунёда биринчи смартфон бўлаётганлиги билан ҳам эътиборга лойиқ. Унинг WMC 2018 тадбирида намойиш этилиши кутилаётир.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!