Huawei P11 нафақат уч модулли камерага, балки iPhone X’даги яна бир «фишка»га ҳам эга бўлади

  •   DiMaX
  •  1438
  •  18.12.2017 10:56

Huawei P11 нафақат уч модулли камерага, балки iPhone X’даги яна бир «фишка»га ҳам эга бўлади

Хитойлик смартфонсоз Huawei’нинг P11 флагмани 2018 йил февралнинг охирида тақдим этилиши кутилаётир. Инсайдерлар унинг бир қанча ўзига хосликларга эга бўлишини айтишган, шулардан бири – учта объективга эга асосий камерасидир. Девайснинг асосий камераси 4 каррали оптик зумга эга, шунингдек, 40 мегапиксел аниқликда расмлар суратга ола биладиган бўлиши айтилмоқда. Айни дамгача энг илғор ва қимматбаҳо смартфонлар камераси эса фақат икки каррали зумга ва 24 мегапикселгача аниқликка эга.

ЎҚИНГ: Қўшалоқ камера нимаси!? Учта модулга эга 40 МП камерали смартфонни қарши оламиз!

Булардан ташқари, инсайдерларнинг хабар беришларича, Huawei’нинг бўлажак флагмани купертинолик гигантнинг iPhone X моделидаги яна бир хусусиятни ҳам ўзлаштирмоқда. Яъни, P11 дисплейининг юқори қисмида худди юбилей айфонидаги каби «ўйиқ» мавжуд бўлади. Фақат бугина эмас, балки Huawei бу «кемтик»да юзни сканерловчи Face ID датчигини ҳам жойлаяпти. У орқали смартфон эгаси телефонни блокдан чиқариши, ўз шахсини тасдиқлаши ва бошқа кўплаб ҳаракатларни амалга ошириши мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Смартфон саноатида ҳайратомуз девайс кутилмоқда

Умуман олганда, Face ID юз сканерини Huawei бундан икки ҳафтагина аввал тақдимоти бўлиб ўтган Honor V10 смартфонида жорий этган эди. Шунингдек, унда яна анимацияли смайликлар – Anomoji ҳам мавжуд. Huawei P11 моделида эса буларнинг янада яхшиланган версияси тақдим этилади. Юз сканери дастурий эмас, балки техник хусусиятга айланади, смайликлар эса янада жонли ва рангдор ҳолга келтирилади.

ЎҚИНГ: Huawei ромсиз экранли Honor V10’ни расман тақдим этди

Шу тариқа, инсайдерлар берган маълумотлар тўғри бўлиб чиқса, икки ойдан кейин Huawei жаҳонга ўзининг янги флагмани – P11 моделини намойиш этади. Бу қурилма юқориси «ўйиқ»ли ромсиз дисплейга ҳамда Face ID юз сканерига эга. Унинг уч модулли асосий камераси 40 МПлик, портрет режимли олд камераси эса 24 МПлик суратлар ола билади. Тезкор хотираси 6 гигабайтлик бу қурилманинг «юраги» NPU нейрон процессори билан кучайтирилган 8 ядроли HiSilicon Kirin 970 процессори бўлади.

ЎҚИНГ: Huawei P11 тақдимоти ҳақида Брюс Ли маълум қилган

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!