Huawei P20: 785 долларлик флагманга назар!

Huawei P20: 785 долларлик флагманга назар!

Huawei P20 модели 5.8 дюймли Full HD+ сиғимли ва 2.5D шаклидаги шиша билан қоплаб олинган экранга эга. Ундаги 8 ядроли HiSilicon Kirin 970 чипи маълумотни 10 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайди. Бу чипда i7 номли ёрдамчи процессор бор. У нейронли алоқа тармоқларига эга ва "сунъий ақл" ёрдамида ишлайди. Процессор ўтган йилги бўлса ҳам, самарадорлиги ҳозирги кун учун етарли.

Смартфон Leica фирмасининг қўш сенсорли бош камерасига эга бўлган. 12 мегапикселли рангли ва 20 мегапикселли оқ-қора тасвир олувчи сенсорлар ҳамкорликда яхши сурат олади. Бош камера манзарани 2 карра яқинлаштириш функциясига эга.

24 мегпикселли олд камера эса "сунъий ақл" орқали чиройли селфилар олишга хизмат қилади. Айниқса, "3D портрет" суратлар! Бу девайс секундига 960 та кадр муҳрлайдиган секинлаштирилган видеолар олади.

"Ultra Snapshot" режими эса овозни бошқариш тугмасини босиш орқали бор-йўғи 0.3 сонияда тезкор сурат олишга ёрдам беради.

Техник жиҳатлар:
Экран: 5.8 дюймли ( 2240 x 1080 пикселли) Full HD+, LCD матрица, 2.5D шишаси билан қопланган;
Процессор: 8 ядроли Huawei Kirin 970 (4 x 2.4 Ггц A73+ 4 x 1.8 Ггц A53) + i7 ёрдамчи чип ҳамда Мali-G72 MP12 видеокартаси;
Хотира: 4 Гб тезкор ва 128 Гб доимий;
Камера: Бош камера - 12 Мп (рангли, f/1.8 апертура) + 20 Мп (монохром, f/1.6 апертура) ҳамда 1.55μm пиксел ўлчамли. Лазерли фокус, чуқур фокус, фазали автофокус жорий қилинган;
Олд камера: 24 мегапикселли Sony IMX576 сенсори;
Сенсор ва бошқа жиҳатлар: бармоқ изи сканери, USB Type-C порти, HiFi овоз, Dolby Atmos стерео динамиги;
Ўлчамлари: 149.1 x 70.8 x 7.65 мм; Вазни: 165 грамм;
Модул ва тармоқлар: қўш 4G VoLTE тармоғи, WiFi 802.11ac (2.4GHz/5GHz), Bluetooth 4.2 LE, GPS, NFC;
Аккумулятор: тезкор қувват олувчи 3400 мА соат сиғимли батарея.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!