Huawei P20 Lite: "Малика"даги бестселлер 10 фоизга арзонлашди!

Huawei P20 Lite:

2018 йилнинг мартида Хитойнинг Huawei компанияси қадим анъаналарига содиқ қолган ҳолда, биратўла учта смартфонни тақдим қилди: кучли P20 Pro, унинг "иниси" бўлган P20 ҳамда уларга қараганда содда ва арзон P20 Lite.

Бу гаджет металл ромли корпус, шишадан ишланган орқа панели, қўш сенсорли бош камераси ҳамда сифатли экрани билан кўпчиликка манзур бўлди.

Huawei дизайнерлари P20 Lite девайсини яратишда iPhone X дизайнидан илҳом олганликларини пайқаш қийин эмас – дисплейнинг юқорисидаги «ўйиқ», бош камера модулларининг тикка жойлашгани ва корпуснинг йиғилиши.

Смартфон қисқа муддат жаҳон бозорида "бестселлер", яъни энг кўп сотилувчи деган мақомни олди.

Маркетинг тадқиқотлари компанияси ҳисобланган Counterpoint ўзининг Market Pulse номли лойиҳаси доирасида 2018 йилнинг июнь ойида энг яхши сотилаётган ўрта нархли смартфонларни эълон қилди. Унга кўра, Huawei P20 Lite энг яхши харидоргир мобил алоқа воситаси деб топилган.

Counterpoint компаниясининг кузатувларига кўра, Huawei ўз уйидаги ҳамда Ҳиндистондаги смартфон бозорида ўрта нархли "P20" ва "P20 Lite" туркумидаги смартфонлари билан ўрнини мустаҳкамламоқда. Жаҳон миқёсида бир ойда сотилган жами смартфонларнинг 2.7 фоизи P20, P20 Pro, ҳамда P20 lite улушига тўғри келади.

Улар орасида яхши сотилиш бўйича P20 lite модели етакчилик қилмоқда. P20 lite ҳозирча "энг яхши ўрта нархли мобил телефон" деган номга муносиб. Қуйида бу гаджетни яқиндан ўрганамиз.


Huawei P20 Lite техник жиҳатлар:
Операцион тизим: Android 8.0, EMUI 8.0 прошивкаси;
Дисплей: 5.84”, FullHD+ (2280x1080), ҳар дюймда 432 пиксел, ёруғликни автоматик созалш функцияси мавжуд, томонларининг нисбати - 19:9, LTPS TFT матрица, ёруғлик миқдори - 420 кд/м2, контраст 1100:1, бир вақтда 10 тагача зарбни сезади;
Чипсет: Huawei Kirin 659, 8 ядро (4xARM Cortex-A53 - 2.36 ГГц.гача ҳамда 4xARM Cortex-A53 ядролари 1.7 ГГц.гача, 64 бит, маълумотни 16 наномертли қайта ишлаш;
График-тасвир учун: Мali-T830 MP2 видео-картаси;
Тезкор хотира: 4 ГБ;
Доимий хотира: 64 ГБ + microSD 256 ГБ.гача;
Сим-карта: 2 та nanoSIM, улардан бири флешка учун ҳам мўлжалланган;
Аккумулятор: Li-Pol аккумулятор сиғими 3000 мА соат: бу қувват 7 соат видео томоша қилиш, 5 соат ўйин ўйнашга етади, яъни ёмон эмас;
Бош камера: қўш – 16/2 МП, диафрагма f/2.2, фокус олиш оралиғи - 26 мм, автофокус мавжуд;
Олд камера: битта – 16 МП, диафрагма f/2.0, фокус олиш оралиғи 27мм; автофокус мавжуд;
Интерфейслар: Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac (2.4/5 ГГц), Bluetooth 4.2 (aptX, aptX HD), USB Type-C 2.0 OTG, NFC, GPS, ГЛОНАСС, BeiDou;
Бармоқ изи сканери: Орқа панелда;
Сенсор ва датчиклар: ёруғлик датчиги, оралиқ-масофа датчиги, акселерометр, электрон компас, гироскоп;

Алоқа имкониятлари: LTE CAT 6 тармоқлари - 1/3/5/7/8/20; 2G 850/900/1800/1900 МГц, 3G – 900/2100 МГц;
Ўлчамлари: 148x71х7.4 мм, вазни – 145 грамм.

Дизайн

Huawei P20 Lite модели "флагман меросхўри" сифатида имкон қадар юқори имконият ва илғор функцияларни тақдим этади: FullHD+ ва 19:9 ўлчамли экран, иккита сенсорли бош камера, NFC чип, имкониятлари яхши процессор, ҳамда икки диапазонли Wi-Fi ҳамда бугунги aptX/aptX HD кодекларини қўллаб-қувватлайдиган Bluetooth, сўнгги LTE частоталари. Шу билан бирга, айтиш керакки, шиша билан ўраб олинган ташқи кўриниш ҳам ҳашамдор.

P20 Lite Huawei бренди ("P" туркуми)га қарашли бўлса ҳам, унинг ташқи кўриниши компанияга қарашли Honor суббренди ишлаб чиқараётган девайсларга жуда ўхшаш. Дарвоқе, аввалги P10 lite модели билан ҳам шундай ҳолат кузатилган эди.

P20 модели орқа панели яхлит шиша бўлса, Lite-версия орқа панели у даражада ҳам силлиқ эмас. P20 бармоқ изи сканери олд панелда бўлса, P20 Lite сканери орқасида. Уларнинг корпус ва камера шакли, ўрнашуви бир хил.

P20 ромлари қиялама ҳамда дағал металлдан ишлангани туфайли унинг кўриниши янада яхши. P20 Lite ромида эса иккита кичик ариқчаларни кўрамиз – бу эса уни пластикка ўхшатиб қўйган. Қайрилма шиша ҳам P20 моделида ҳашамдор ишланган.

P20 Lite аппаратининг икки томони ҳам шиша билан ўраб олинган. Huawei шиша ишлаб чиқарувчисини маълум қилмаган. Фойдаланганда аксарият фойдаланувчилар орқа панелнинг осон қирилишини қайд этишган. Умуман, қиммат P20 Pro билан ҳам шундай ҳолат кузатилади. Шиша барибир шишалигини қилади.

Олеофоб қоплама экранга ётқизилган, унинг сифати ўртча: ҳар икки томон ҳам бармоқ изига ўч. Қорадан кўра, кўк рангдаги корпусда бу унчалик билинмайди.

Смартфон ихчам ўлчамли: 148x71х7.4 мм. Натижада, P20 Lite кафтда қулай жойлашади, қўл ҳўл бўлса ҳам унинг корпуси сирпанчиқ эмас.

Корпус йиғилиши сифатли. Олд панел юқорисида ўтказиб юборилган ҳодисалар индикатори, датчиклар ҳамда суҳбат динамиги бор. Динамик ишлаши сифатли.


Корпус қуйисида – 3.5 мм ўлчамли стандарт туйнук, USB Type-C порти, бош микрофон ҳамда динамик.

Корпус ўнг томонида ўчириб-ёқиш тугмаси, овозни бошқариш клавиши бор.

Корпуснинг чап биқинида – металл бўлмача, у nanoSIM+nanoSIM ёки nanoSIM+microSD.

P20 Lite томида иккинчи микрофон бўлиб, у шовқинни камайтиради ҳамда видео олганда стере-овоз ёзишга хизмат қилади.

Орқа панелда: қўш объектив корпусдан бир неча иллиметр бўртиб турибди, ундан қуйироқда – битталик светодиодли фоточақноқ; ўнгроқда – бармоқ изи сенсори. Унинг ишлаши тезкор ҳамда юқори аниқликда.

Дисплей
P20 Lite смартфони экрани тузилишидан P20 Pro ҳамда P20 экранларига ўхшаб кетади: юқорида унча ҳам катта бўлмаган кесиқ, ён томонлари бир хил қайрилма. Шу билан бирга, устки ва қуйи виртуал ҳошия ўлчами ҳам турлича.

Huawei P20 Lite дисплейининг диагонали 5.84 дюймли, сиғими FullHD+ (2280х1080 пикселли), ҳар дюймда 432 пиксел бўлгани боис, тасвир наомйиши ёрқин ва сифатли. Экран томонларининг нисбати 19:9 ўлчамли. Унинг матрицаси LTPS TFT технологияси бўйича ишлаб чиқарилган.

Умуман олганда, экран сифати жуда юқори, ранглар ўртасидаги фарқ ҳам юқори ва бу тасвирнинг тўқ, рангдор акс этишига хизмат қилади. Айрим ҳолларда ранглар нотабиий акс этиши мумкин.

Аккумулятор
Huawei P20 Lite смартфонида ток сиғими 3000 мА соат бўлган литий-полимер аккумулятор мавжуд. Бугунги кунда кўплаб ўрта нархли девайсларда шундай "қувват тоши" бўлади.

P20 Lite бу қувват билан ўртача 17 – 20 соат фаолият кўрсатади. Бунда экран фаол бўлиб, 3G/4G тармоқларида суҳбат қуриш мумкин.

Видео (1080р) ни 7 соат томоша қилиш мумкин. Ўйин эса 5 соат ўйнаш мумкин.

Huawei компаниясининг эълон қилишича, P20 Lite модели тезкор қувват олади, 30 дақиқада унинг қуввати 30% га, 1 соат 40 дақиқада 100% га тўлади.

Алоқа

Huawei компаниясининг ушбу смартфони иккита nano сим-картани қўллаб-қувватлайди. Уларнинг ҳар иккаласи 4G (1/3/5/7/8/20 частота) тармоғида ишлайди. БЎлмача гибрид, унга иккита сим-карта ёки битта сим-карта ва битта хотира флешкасини қўйиш мумкин.

P20 модели 128 ГБ доимий хотирага эга бўлгани учун, у доимий хотира картасини қўллаб-қувватламайди.

Алоҳида айтиш жоизки, P20 Lite смартфони сўнгги технологик алоқа тармоқларида ҳам ишлайди. Унда NFC чипи ҳам бор.

Девайс симсиз алоқанинг Wi-Fi (a/b/g/n ҳамда ac) икки частота диапазони – 2.5/5 ГГц; Bluetooth 4.2: aptX (16 бит/44,1 кГц ҳамда 353 Кбит/с) ва aptX HD (24 бит/48 кГц ҳамда 576 Кбит/с).

Huawei P20 Lite GPS/ГЛОНАС/BeiDuo тизимларида ҳам ишлайди. Сигнални тутиши барқарор.

Камера

Камера харидор учун муҳим талаб бўлгани боис ишлаб чиқарувчи бу технологияга алоҳида эътибор қаратади.

P20 Pro модели учта сенсорли бош камерага эга жаҳондаги илк девайс бўлди. P20 бош камераси эса қўш. Бу иккала смартфон айни пайтда жаҳоннинг энг кучли камерафонлари саналади. «Лайт»-версияда ҳам камера ёмон эмас ва бош камера қўш сенсорли, фақат бир оз соддароқ ҳамда оптик барқарорлаштиргич йўқ.

Қўш сенсорлар – 16 МП (диафрагма f/2.2, пиксел ўлчами 1.12 мкм) ҳамда 2 МП. Қўшимча модул орқа фонни ғира-шира қилиш учун керак, холос.

Юқори моделларда бош камерадаги ёрдамчи сенсор оқ-қора тасвир олади ҳамда динамик диапазонни кенгайтириш учун хизмат қилади.

P20 Lite ёруғлик яхши пайтда P20 Pro ва P20 моделларидан ҳам яхши сурат олишига ишонаверинг. Айниқса, деталларни акс эттириш қобилияти юқори. Қуйида уларни таққослаб кўрамиз.

Ўнг томондаги суратлар P20 Lite телефонида олинган.

Тўғри, ёруғлик паст вақтда динамик диапазон ҳамда шовқин акс этиши бўйича флагман моделлар илғор.

Олд камера оддий - 8 МП, диафрагма f/2.0. Унда олинган суратлар сифати - ўртача.

Видео олмоқчи бўлсангиз, максимал равишда унинг сиғими FullHD (30 к/с) бўлади (AVC, 17 Мбит/с). Овоз стерео (AAC, 192 Кбит/с, 48 кГц). Тасвир сифати ўрта нархли девайсларники каби. Селфи видеоҳам FullHD сиғимда ёзилади.

Хулоса қиши мумкинки, Huawei P20 Lite камераси ишончга муносиб.

Хотира, чипсет ҳамда самарадорлик

Huawei бу гал майд-чуйда қилиб ўтирмадит ва P20 Lite моделида 4 ГБ (LPDDR3 933 МГц) ҳажмли оператив хотира қўйилган. Унинг тезкорлиги сониясига 5000 МБ – юқори тезлик! Унинг рақибларида бу кўрсаткчи одатда 3500 – 4500 МБ/с бўлади.

Доимий хотирага ҳам чидаса бўлади – 64 ГБ.

Хотиранинг маълумотни ўқиш тезкорлиги сониясига 174 МБ, маълумотни ёзиш тезкорлиги эса 112 МБ/с. Бу смартфон маълумотни тезкор ўқиса ҳам, ёзиш тезкорлиги ўртача.

Смартфонда microSD бўлиб, унга 256 ГБ.гача бўлган хотира картаси ўрнатиш мумкин.

Huawei процессор масаласида ўз ишланмасини танлаган – Kirin 659. Бу чип анча олдин - 2016 йилда тайёрланган.

Саккиз ядроли процессор икки кластерли - ARM Cortex-A53 ядроларининг ишлаш частоталари турлича. Чипнинг маълумотларни қайта ишлаш техник жараёни - 16 нм.

Honor 7X, Honor 9 lite, Nova 2/2 Plus каби моделларда ҳам шундай техник ечимни кузатиш мумкин.

Чипсет самарали ишлаши учун зарур имкониятга эга: тасвир аниқ ва тиниқ, бир текис намойиш қилинади. Узилиш ва қотиб қолишлар йўқ.

Дарвоқе, Antutu бенчмаркида P20 lite смартфони деярли 90 000 балл олган – ёмон натижа эмас. Процессор вазифаси кўпайиб кетганда корпус 42 градусгача қизийди (Цельсий).

Смартфон қадоқда Google Android операцион тизимининг 8.0 талқинида етиб келади. Аниқроғи, шу талқиннинг ўзлаштирилган EMUI 8.0 прошивкасида. Бу ердаги ягона ўзига хослик - экран юқорисидаги экран кесиғини ёпиб қўядиган махсус дастур бор.

Хулоса

Очиғини айтганда, шубҳа йўқки, Huawei P20 Lite беҳудага давримизнинг энг яхши сотилаётган смартфонларидан бири бўлмаган. Унинг муносиб рақиблари ҳам кўп эмас. P20 Lite бу йил яхши сотилишда давом этади.

Huawei P20 Lite моделининг камчиликларини пайқаш ва аниқлаш ҳам осон бўлмади. Бироқ, йўқ эмас: NFC модули айрим функцияларни қўллаб-қувватламайди, бироқ Ўзбекистонда ҳозирча бунга эҳтиёж йўқ. Графикага бой ўйинларда видео-картанинг самарадорлиги паст.

Қолган ҳамма жиҳатлар яхши:

Ҳашамдор дизайн;
Ўтказиб юборилган ҳодисалар индикатор;
Сифатли ёрқин экран;
Тезкор хотира;
NFC;
Яхши аккумулятор;
Type-C порти;
Сифатли камера;
Wi-Fi ac икки диапазонли;
Bluetooth aptX ва aptX HD кодеклари;

Huawei P20 Lite бугун юртимизда ҳам яхши сотилмоқда. Яқинда бу девайс деярли 300 минг сўмга арзонлашди. Ҳозирда 2,720,000 сўмдан сотилмоқда.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

 Афзаллиги

 Камчилиги

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!