Huawei P20 Pro камераси уч каррали зумга эга бўлади (+видео)

  •   DiMaX
  •  1158
  •  14.03.2018 12:33

Huawei P20 Pro камераси уч каррали зумга эга бўлади (+видео)

Хитойлик етакчи смартфонсоз ўзининг Huawei P20 туркумидаги смартфонларини 27 март куни расман намойиш этишини аллақачон маълум қилган. Улардан «кичкинтой»и – P20 Lite модели сал эртароқ – 20 мартда тақдим қилиниши эса кейинроқ маълум бўлган.

ЎҚИНГ: 20 мартдаёқ тақдим этиладиган Huawei P20 Lite учун олдиндан буюртма бериш бошланди («жонли» видео)

27 мартда Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида намойиш этиладиган смартфонларнинг энг зўри эса Huawei P20 Pro модели бўлади. Бу қурилма учта камерали илк телефон бўлаётгани билан ҳам эътиборга лойиқдир.

Гарчи бу қурилманинг турли хусусиятлари ҳақида маълумотлар тарқалган эса-да, улар расман тасдиқланган эмас. Аммо Huawei компанияси эълон қилган мана бу реклама видеоролигига қараганда, камералардан бири телеобъективга эга бўлади:

Яна баъзи миш-мишларга қараганда, Huawei ушбу туркумда учта эмас, балки тўртта смартфон тақдим этиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Huawei P20 туркумидаги тўртинчиси энг қиммат смартфон бўлади!

Шу билан бирга, Huawei P20 Pro камераси уч каррали зумга ҳам эга бўлиши тахмин қилинмоқда. Маълумки, бозордаги аксарият етакчи смартфонлар камераси икки каррали зумгагина эга.

P20 Pro флагманининг бош камерасидаги учта объектив қандай қўлланиши ҳозирча аниқ эмас, лекин тахминларга кўра, улардан учинчиси асосий иккитасидан алоҳида ишлайди.

Ҳозирча эса камеранинг имкониятлари борасида энг зўри жанубий кореяликларнинг яқинда тақдим этилган флагмани бўлиб турибди.

ЎҚИНГ: DxOMark’да янги рекорд: Galaxy S9+ камераси iPhone X ва Pixel 2’ни «ўтирғизиб қўйди»!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!