Huawei P20 туркумидаги тўртинчиси энг қиммат смартфон бўлади!

  •   DiMaX
  •  760
  •  05.03.2018 18:39

Huawei P20 туркумидаги тўртинчиси энг қиммат смартфон бўлади!

Хитойлик техногигантнинг Huawei P20 туркумида тақдим этиладиган смартфонлари ҳақида кўп нарса маълум бўлиб бўлган. Париж шаҳрида 27 март куни бўлиб ўтадиган анжуманда Huawei P20, P20 Pro ҳамда P20 Lite моделлари намойиш қилинади.

ЎҚИНГ: Huawei P20’лар тақдимотига таклифнома тарқатяпти – унда P20’ларнинг уч модулли эканига шама қилган

Бироқ бугун чиққан хабарга кўра, компания ушбу туркумда учта эмас, балки тўртта моделда смартфон тайёрламоқда экан. Уларнинг тўртинчиси Huawei P20 Porsche Edition деб аталади ва у мазкур туркумдаги қурилмаларнинг энг қиммати бўлади. «Осмон ости салтанати»дан келган гап-сўзларга қараганда, унга 950 АҚШ доллари атрофида нарх белгиланади.

Функционаллигига келсак, янги маълум бўлган смартфон ҳам худди P20 Pro каби уч модулли асосий камерага эга бўлади. Huawei’нинг «сунъий онг» тизимли илғор процессори шарофати билан P20 Porsche Edition янада сифатли суратга ола билади. У ҳатто, iPhone X ва Pixel 2’ни енгиб ўтиб, айни дамда DxOMark рейтингида етакчилик қилаётган Galaxy S9+ флагманидан ҳам кучли камерага эга бўлиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: DxOMark’да янги рекорд: Galaxy S9+ камераси iPhone X ва Pixel 2’ни «ўтирғизиб қўйди»!

Шунингдек, Huawei P20 Porsche Edition ўз корпусининг материали ҳамда хотирасининг ҳажми билан ҳам P20 Pro моделидан устун бўлиши тахмин қилинган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.