Huawei P30 флагманларининг намойиш куни расман эълон қилинди (+расмий видео)

  •   DiMaX
  •  1186
  •  19.02.2019 14:26

Huawei P30 флагманларининг намойиш куни расман эълон қилинди (+расмий видео)

Саноқли кунлардан сўнг Барселонада бошланадиган MWC 2019 кўргазмаси доирасида кўплаб смартфонсозлар ўзларининг флагманларини намойиш этишни режалаштирганлар. Хитойлик техногигант ҳам унда инқилобий қурилмасини кўрсатмоқчи, аммо Huawei P30 туркумидаги смартфонлари тақдимотини кейинроққа қолдирган.

ЎҚИНГ: Huawei букланувчи 5G-смартфон тақдимотига таклиф этмоқда

Ниҳоят, компания ўзининг Huawei P30 туркумидаги смартфонларини намойиш этадиган кунини расман эълон қилди. Weibo ижтимоий тармоғида тарқатган қуйидаги тизер видеороликка кўра, уларни 26 март куни Парижда оммага кўрсатишади.

Аввалроқ «сизиб чиққан» маълумотларга кўра, мазкур серияга учта модел киради: Huawei P30, P30 Pro ва P30 Lite. Булардан «кенжа»сининг техник хусусиятлари ҳақида ҳозирча ҳеч нима маълум эмас, қолган иккитаси ҳақида эса озми-кўпми маълумот тарқалган.

Уларга кўра, стандарт флагман – Huawei P30 модели 6.1 дюймлик, P30 Pro версияси эса 6.5 дюймлик OLED-дисплей билан таъминланган. Улар Kirin 980 процессори ҳамда 8 дан 12 гигабайтгача ҳажмли тезкор хотирага эга. Стандарт P30 моделида худди Mate 20 Pro флагманидаги каби уч модулли камера ва қулоқчин тирқиши қолади. P30 Pro эса янада илғор сенсорлар билан таъминланади.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг кейинги флагмани – P30 Pro камерофонининг суратлари ва техник жиҳатлари билан танишамиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.