Huawei P30 Pro шахсий маълумотларингизни яширинча Хитойга узатар экан!

  •   DiMaX
  •  1302
  •  23.04.2019 15:59

Huawei P30 Pro шахсий маълумотларингизни яширинча Хитойга узатар экан!

OCWorkbench ресурсининг ёзишича, хитойлик техногигантнинг янги – Huawei P30 Pro флагмани жосуслик қилар экан. ExploitWareLabs экспертлар гуруҳи ушбу смартфоннинг фон режимида Хитой ҳукумат серверларига сўров юбориб туришини аниқлашган.

ЎҚИНГ: Huawei P30 ва P30 Pro савдога чиқиши билан рекорд ўрнатди: 10 сониядаёқ 200 миллион!

Гарчи фойдаланувчи Huawei сервисларидан бирортасига обуна бўлмаса-да, сўров юбориш ишларини смартфон махфий тарзда ва фон режимида амалга оширади. Нафақат сўровлар, балки Huawei P30 Pro шахсий маълумотларни ҳам жўнатиши мумкин. Ушбу серверлар рўйхатида эса Хитой ҳукуматининг тармоқ хавфсизлиги бўлимига қарашли beian.gov.cn ҳам мавжуд.

 Мана, Huawei P30 Pro эгасидан сўраб ҳам ўтирмасдан амалга оширадиган DNS-сўровлар рўйхати қуйидагича:

Шунингдек, рўйхатда яна china.com.cn манзили ҳам кўп учрайди, у эса Хитойнинг Ахборот интернет-маркази назорати остидадир.

OCWorkbench хабарига кўра, текшириб кўрилган Huawei P30 Pro смартфонининг бирор ҳудудга мансублиги ҳақида айни дамда бирор маълумот йўқ. Эҳтимол, бу – флагманнинг Хитойнинг ўзида сотишга мўлжалланган версиясидир, лекин барибир фондаги фаоллик ишлаб чиқарувчига нисбатан ишончга соя солади.

ЎҚИНГ: Nokia смартфонлари жосуслик қилаётган экан – буни ишлаб чиқарувчи ҳам тан олди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!