Huawei P30 ва P30 Pro мисли кўрилмаган функцияларга эга! (+«жонли» суратлар)

  •   DiMaX
  •  3733
  •  23.03.2019 16:58

Huawei P30 ва P30 Pro мисли кўрилмаган функцияларга эга! (+«жонли» суратлар)

Хитойлик техногигант ўзининг навбатдаги флагман смартфонлари – Huawei P30 ҳамда P30 Pro моделларини тақдимотга тайёрлаётганидан хабарингиз бор. Уларнинг «кичкина»си эса Хитойда бошқа ном билан аллақачон намойиш қилинган.

ЎҚИНГ: Huawei P30 смартфонларининг илк расмий видеосини томоша қиламиз!

Кейинги кунларда Huawei P30 туркумидаги бу икки флагманнинг «жонли» суратлари ва хусусиятлари ҳақидаги кўплаб маълумотлар интернетга чиқиб кетди. Улардан энг муҳимларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Харидорларга зўр совғалар бор!

Аввало, ишлаб чиқарувчининг айрим Европа мамлакатларидаги сайтларида ушбу қурилмалар учун олдиндан буюртма бериш саҳифаси пайдо бўлди. Huawei P30 моделига аввалдан буюртма берганлар Sonos симсиз колонкасини, P30 Pro учун олдиндан буюртма расмийлаштирганлар эса Sonos симсиз колонкасидан ташқари симсиз қувватлаш станциясини ҳам совға тарзида оладилар.

Айрим ҳудудларда эса бу иккала гаджет ўрнига Huawei Watch GT смарт-соати ва JBL Clip 2 портатив колонкаси ҳадя этилади.

2. 3D-моделлаштириш имкони

Компания эълон қилган тизерлардан бирига кўра, Huawei P30 Pro флагмани 3D-моделлаштириш функциясига эга. Яъни, бош камера жамланмасига кирган TOF камера ёрдамида бу смартфон тасвирни уч ўлчамли тарзда суратга ола билади!

Хитойлик техногигантнинг шундай функцияли илк смартфони – Huawei Mate 20 Pro эди, лекин Huawei P30 Pro моделида ундан кўра мукаммалроқ бўлиши кутилмоқда.

3. Бир вақтнинг ўзида иккита камерадан икки хил видео!

Huawei компанияси ўз флагманларини камерофон сифатида тақдим этиб, бу борада Leica бренди билан ҳамкорлик қилаётганидан хабарингиз бор. Huawei P30 ҳамда P30 Pro яхши ёритилмаган шароитларда ҳам суратга олиши ва ажойиб зумга эга бўлишидан ташқари, умуман янгича – Dual-View Video деган янги функцияга ҳам эга бўлади. Унинг моҳияти шундан иборатки, бош камера таркибидаги асосий ва кенг бурчакли модуллар бир вақтнинг ўзида видеога ола билади! Яъни, биттаси асосий эътибордаги объектнинг ўзини видеога туширса, шу вақтнинг ўзида иккинчиси катта планда видео олишга қодир.

Аммо тақдимот вақтида бу функция ишламайди, компания дастурчилари кейинчалик илк янгиланиш билан уни фаоллаштиришади.

4. Янги «жонли» суратлар

Slashleaks ресурси Huawei P30 Pro камерофонининг бир қатор янги «жонли» расмларини эълон қилди. Смартфонга кийдирилган ғилоф корпуснинг тепа ва пастки томонларини ва барча бурчакларинигина тўлиқ эгаллаган, ён томонлари эса очиқ.

Huawei P30 Pro корпусининг ўнг қиррасида товушни баландлатиш/пастлатиш ҳамда қурилмани ёқиш/ўчириш тугмачалари жой олган.

Бош камера модулларидан бири ностандарт – бурчаклари силлиқланган квадрат шаклида – эҳтимол, айни шуниси 3D-моделлаштиришга мўлжалланган TOF камера бўлса керак.

Huawei P30 ҳамда P30 Pro тақдимоти 26 мартда бўлиб ўтади ва Европада улар 7 апрелдан савдога қўйилади. Компаниянинг глобал савдога чиқарилган айрим смартфонларини эса 825 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Huawei смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2019 йил 28 февраль) – акцияси ҳам бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.