Huawei P30 ва P30 Pro савдога чиқиши билан рекорд ўрнатди: 10 сониядаёқ 200 миллион!

  •   DiMaX
  •  2688
  •  13.04.2019 09:29

Huawei P30 ва P30 Pro савдога чиқиши билан рекорд ўрнатди: 10 сониядаёқ 200 миллион!

Хитойлик техногигант ўзининг флагман смартфонлари – Huawei P30 ва P30 Pro камерофонларини 26 мартда тақдим этганди. Кеча – 12 апрель куни Хитойда унинг илк партияси сотувга қўйилди ва бирданига рекорд натижа кўрсатди.

ЎҚИНГ: Париждаги тақдимотда кўрсатилмаган Huawei P30 Lite намойиш этилиб, аллақачон сотувга ҳам чиқди!

Huawei P30 ҳамда P30 Pro смартфонлари савдоси очилиши билан, атиги ўн сония ичида унинг биринчи партияси сотиб тугатилди. Тўғри, айнан нечта сотилганини компания маълум қилмаган, балки 200 миллион юанлик савдо қилинганини айтган. Бу эса тахминан 30 миллион АҚШ долларига тўғри келади.

Флагманларнинг маҳаллий бозордаги нархидан келиб чиқадиган бўлсак, Huawei ўн сонияда 30 мингтадан 50 мингтагача смартфон сотган. Айтиш керакки, бу ерда гап фақатгина компаниянинг расмий онлайн-дўконидаги савдо ҳақида кетяпти.

Умуман олганда, корпорациянинг янги флагманлардан умиди катта – йилнинг охиригача у 20 миллионтадан ошиқ Huawei P30 ва P30 Pro сотмоқчи. Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса унинг 825 000 сўмдан бошланувчи турли смартфонларини харид қилиш мумкин ва бунда буюртмани узоғи билан икки иш кунидақўлингизга оласиз.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг шашти баланд: у «сунъий онг»ли, ҳайдовчисиз автомобиль ишлаб чиқди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!