Huawei P40, P40 Pro ва P40 Pro Plus'лар тақдим қилинди. Камерафонлар билан расман танишамиз

Huawei P40, P40 Pro ва P40 Pro Plus'лар тақдим қилинди. Камерафонлар билан расман танишамиз

Huawei компанияси янги флагман смартфонларининг онлайн тақдимотини ўтказди. Унда учта модель — P40, P40 Pro ва P40 Pro Plus'лар тақдим этилди.P40 базавий моделида тўрт томони қайрилган 6.1 дюйм диагоналли Overflow экрани ишлатилган (смартфонлар учун кам учрайдиган ҳолат, яъни юқори ва пастки қисмлари ҳам қайрилган). Huawei'нинг сўзларига кўра, ушбу дизайн фимжонга лиммо-лим тўлдирилган сувнинг юза қисми шаклини эслатади. Худди шу экран P40 Pro ва P40 Pro Plus моделларида ҳам қўлланилган, аммо 2640 × 1200 пиксел ўлчамидаги нисбатан каттароқ 6,58 дюймли диагоналда. Экранни янгилаш частотаси эса 90Hz.Бармоқ изи сканери экран остига ўрнатилган бўлиб, ўтган йилги P30 серияли моделларга қараганда 30% каттароқ майдонни эгаллаган ва шунча фоиз тезроқ ишлайди. Шунингдек, смартфонларни қулфдан чиқариш олд камерада ўрнатилган инфрақизил юз сканери ёрдамида ҳам амалга оширилиши мумкин.P40 серияли смартфонларнинг асосий камераси битта умумий модулга визуал равишда бирлаштирилган бир нечта сенсорлардан иборат бўлиб, улар корпуснинг орқа тарафидан бироз бўртиб чиқиб туради.Смартфонларнинг барчасида 1/1,28 дюймли RYYB (қизил, сариқ, сариқ, кўк) датчикларига эга 50 мегапикселли камерадан фойдаланилган. Таққослаш учун, P30 смартфонларида 40 мегапикселлик камера мавжуд бўлиб, улар 1,7 дюймли датчикларга эга, iPhone 11 Pro'да эса янада содда - 12 мегапикселлик камера 1/2,55 дюймли сенсорга эга.Шунингдек, P40'да 16 мегапикселлик ультра-кенг бурчакли камера ва 3 карра оптик катталаштиришга эга 8 мегапикселлим телефото лизнадан фойдаланилади.P40 Pro'да ёрдамчи камералар тўплами янада бойроқ: кинематографик даражадаги линза билан 40 мегапикселлик кенглик, 5 карра оптик зум ва RYYB сенсори билан 12 мегапикселлик телефото ҳамда тасвир чуқурлигини ўлчаш учун ToF сенсори. Шунингдек, 50 карра рақамли расм катталаштиргич қўллаб-қувватланади.

P40 Pro Plus бунданда кенг фотоимкониятларга эга. Ёрдамчи камералар сифатида, унда P40 Pro'дагиларга қўшимча равишда, 10 каррали оптик зумга эга 8 мегапиксел сенсорли перископ телефото линзаси қўлланилади.

Табиийки, кўп каррали зум яхши стабилизацияни талаб қилади, лекин бу ерда ҳаммаси жойида, яъни барқарорлик асосий 50 мегапикселлик камера ва телефото билан таъминланган. Бундан ташқари, тебранишлар таъсири сунъий интеллект тизимидан фойдаланган ҳолда тасвирни қайта ишлаш билан текисланади.

Сувдан ҳимоя масаласига келсак, P40 Pro ва P40 Pro Plus IP68 стандартига мувофиқ кучайтирилган, P40 базавий модели эса бироз соддароқ - IP53 стандартига эга.Смартфонлар 4K ўчамгача (шу жумладан секинлатиш эффекти билан) видеони суратга олади ва қоронғида ҳам сифатли суратга олиш учун ISO'дан 51200 гача фойдаланади.

Олд камера барча моделларда бир хил: 32 мегапиксел + ToF сенсори ва IR (инфрақизил) сканери. Автоматик фокус қўллаб-қувватланади, бу селфи олишда жуда керак бўлади.

Учала модель ҳам Huawei компаниясининг Kirin 990 процессорида ишлайди. Унга 5G модем, шунингдек, нейрон модули ўрнатилган бўлиб, у қувват сарфини камайтириш ва иш самарадорлигини ошириш учун ҳам хизмат қилади.

P30 сиғими 3 800 мА/соат бўлган батареяга, P40 Pro ва P40 Pro Plus эса 4 200 мА/соат сиғимли батареяга эга бўлади. Эски моделлар 40 ваттлик USB Type-C ва симсиз зарядлашни қўллаб-қувватлайди (40 ваттли қувватловчи Qi адаптерлари алоҳида сотилади).Ва ниҳоят, смартфонлар Android ва Google хизматларисизми? Ҳа, шундай, лекин Huawei фойдаланувчиларга уларнинг керак эмаслигини исботлаш учун кўп ҳаракат қилмоқда. Компания ўзининг AppGallery иловалар дўконини ривожлантирмоқда ҳамда оммабоп дастурлар ва ўйин яратувчиларини унга жалб қилмоқда.

Биринчи марта P40 серияли смартфонлар олдиндан ўрнатилган Huawei дастури (масалан, Apple смартфонларидаги FaceTime'нинг аналоги бўлган Meetime) билан янгиланган EMUI 10.1 қобиғидан фойдаланади. Унинг ёрдамида Huawei смартфонлари фойдаланувчилари Full HD ўлчамидаги видео-суҳбатда бир-бири билан мулоқот қилишлари мумкин.Huawei, шунингдек, Celia овозли ассистенти ишга туширилишини маълум қилди. У дастлабки этабда инглиз, француз ва испан тилларида ишлайди. Ёрдамчи интернетдан маълумот топиши, об-ҳаво ҳақида гапириши, будильник ўрнатиши, эслатмалар ва шунга ўхшаш вазифаларни бажариши мумкин.

P40 ва P40 Pro турли хил рангларда ва ҳатто бармоқ изларини сақламайдиган матт корпусда сотувга чиқарилади. P40 Pro Plus эса керамик корпусга эга. Сотув бошланиши санаси ва нархлар кейинроқ эълон қилинади.

ЎҚИНГ: Huawei камерасини сенсорли дисплей ўраб турувчи смартфон патентлади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!