Huawei P40 Pro+ кушандасини Xiaomi тайёрлади: керамик корпус, Snapdragon 865 ва қайрилма экранли камерофон!

  •   DiMaX
  •  1730
  •  22.06.2020 10:06

Huawei P40 Pro+ кушандасини Xiaomi тайёрлади: керамик корпус, Snapdragon 865 ва қайрилма экранли камерофон!

Xiaomi корпорацияси кейинги йирик тақдимотини август ойига режалаштирган. Компания унда ўзининг навбатдаги флагман смартфонини намойиш этади.

ЎҚИНГ: Фақат мана шу смартфонларгина MIUI 12’нинг турли янги имкониятларига эга бўлар экан!

Weibo ижтимоий тармоғидаги Digital Chat Station канали унда тақдим қилиниши кутилаётган смартфоннинг асосий хусусиятларини эълон қилди. Унга кўра, Xiaomi бу флагманини Qualcomm Snapdragon 865 процессори, икки чеккаси қайрилган дисплей, квадрокамера ҳамда керамик материалдан ишланган корпус билан таъминлайди.

«Хитойча Apple»нинг ҳозир кутилаётган илғор смартфонлари иккита – Mi Mix 4 ҳамда Mi 10 Pro+ флагманлари. Булардан биринчисига Digital Chat Station айтган хусусиятлар тўғри келмайди, демак – августда иккинчиси намойиш этилиши мумкин.

Кейинги пайтларда Mi 10 Pro+ ҳақида айрим хабарлар тарқалган ва уларга кўра, мазкур смартфон камераси 12 карралик оптик зумга эга бўлади. Xiaomi ушбу модели орқали хитойлик техногигантнинг флагмани – 10 карралик зумли Huawei P40 Pro Plus смартфони билан рақобатлашмоқчи.

ЎҚИНГ: DxOMark энг зўр камерофон, селфифон ва аудиосмартфонларни эълон қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!