Huawei P40 тизери чиқди. Камера бўртмаси жуда катта

Huawei P40 тизери чиқди. Камера бўртмаси жуда катта

Huawei ўзининг навбатдаги флагман линейкаси устида ишламоқда. Бу оила таркибига P40, P40 Pro ва P40 Premium Edition'лар киради.

Компания раҳбари Ричард Юнинг айтишича, тақдимот 26 март куни Парижда бўлиб ўтади. Бугун тақдимотнинг расмий рекламаси компания сайтида пайдо бўлди.

Тизерда қурилмалардан бирининг камера модули ҳам кўрсатилган. Кўриш мумкинки, (камида беш линзадан иборат бўлиши айтилаётган ушбу) модул корпусдан анчайин бўртиб чиққан.

P40 сериясидаги барча моделларга Kirin 990 чипи ўрнатилади — бозорга қараб, уларнинг баъзиларида 5G модем бўлиши ҳам мумкин. Аввалги миш-мишларга кўра, P40 Pro'да 52 МПлик асосий камера, 40 мегапикселлик кинокамера ва 125 миллиметр линзали 8 МП телефото камера бўлади.

P40 Premium Edition эса сиз смартфонда бўлишини хоҳлаган барча камералар, жумладан, ультракенг бурчакли линза, перископ телефото камера, асосий модул сифатида катта резолюцияли камера, ToF датчиги ва ҳатто макро камерага ҳам эга бўлади.

Тақдимот маросими бошидан охиригача онлайн транслация қилинади.

ЎҚИНГ: Huawei P40 Pro’нинг бешта камера модули билан батафсил танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!