Huawei P50 Pocket тақдим этилди

Huawei P50 Pocket тақдим этилди

Mate X'нинг учта авлодидан сўнг, Huawei ниҳоят “раскладушка“ форм-факторидаги P50 Pocket букламафонини тақдим этди. P50 Pocket'нинг дизайни P50 серияси смартфонларига ўхшайди. 

Қурилмага 120Hz янгиланиш частотасида ишловчи 6.9 дюймли OLED дисплейи ўрнатилган бўлиб, унинг резолюцияси 2790х1188 пикселни ташкил қилади. Дисплей юқори қисмининг марказидан юмалоқ тирқишли селфи камера ўрин олган. 

Корпуснинг ташқи томонидаги бир дюймли дисплей эса сана, вақт ва билдиришномаларни кўрсатиб туради. Шунингдек, смартфонда харита ва мусиқа каби учинчи томон иловалари билан ишловчи виджетлар бўлиб, уларни ташқи экрандан ҳам бошқариш мумкин. 

Смартфонга учта: 40МП асосий камера, 13МП ультракенг камера ҳамда суратга ранг беришда фойдаланиладиган 32МП махсус камера ўрнатилган. 

Қурилма Snapdragon 888 4G чипи билан жиҳозланган. Унинг 8/12ГБ тезкор хотира ҳамда 256/512ГБ доимий хотирага эга бўлган турлари мавжуд. 

P50 Pocket букламафони 40 ваттда қувват олувчи 4,000 мАс сиғимли аккумулятор эга. У HarmonyOS операцион тизимида ишлайдиган. 

Қурилманинг корпус қалинлиги букланмаган ҳолатда 7.2 миллиметр, букланган ҳолатда эса 15.2 миллиметрни ташкил қилади. Оғирлиги эса 190 граммдан иборат. 

Huawei P50 Pocket оқ, қора ва махсус тилла рангларда сотувга чиқарилади. 

Унинг нархлари қуйидагича: 

Huawei P50 Pocket 8/256ГБ - 1410 доллар

Huawei P50 Pocket 12/512ГБ - 1725 доллар 

Смартфон бугундан бошлаб Хитойда сотувга чиқарилди. Ҳозирча смартфон глобал миқёсда сотувга чиқиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Xiaomi 12'нинг корпус ўлчамлари сезиларли даражада кичраяди