Huawei P50 Pocket'га оид янги маълумотлар сиздирилди

Huawei P50 Pocket'га оид янги маълумотлар сиздирилди

Интернетда Huawei P50 Pocket букламафонининг янги техник жиҳатларига оид маълумотлар пайдо бўлди. Унга кўра, қурилма 4,100 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади.

Оддий смартфон учун бу ўрта сиғимли аккумулятор, аммо “раскладушка“ форм-факторидаги моделлар учун бу катта ҳажмдаги аккумулятор ҳисобланади. 

Масалан, Moto Razr 5G атиги 2,800 мАс, Samsung Galaxy Z Flip 3 эса 3,300 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Шундай қилиб, P50 Pocket қурилманинг аккумулятор автономлик вақти анча юқори бўлиши маълум бўлмоқда.

Смартфон Kirin 9000 чипи билан жиҳозланади, бу смартфон 5G тармоғини қўллаб-қувватламаслигини англатади. Қурилманинг асосий дисплейининг ҳажми 6.8 дюймни, ташқи томондаги дисплейнинг ҳажми эса 1 дюймни ташкил қилади. Ташқи дисплейининг юқори қисмида камералар модули жойлашган. Ундан 50МП асосий камера, 13МП ультракенг камера ва 8МП телефото камера ўрин олади. 

Шунингдек, смартфон 66 ватт қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди. 

Huawei P50 Pocket тахминан 23 декабрь санасида тақдим этилади. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Tab S8 Ultra'нинг техник жиҳатлари маълум бўлди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!