Huawei P50 Pocket'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Huawei P50 Pocket'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

P50 Pocket Huawei'нинг энг сўнгги букланувчи смартфони ҳисобланади. Ўтган йилги Mate X2 букламафонидан фарқли ўлароқ, янги модель халқаро бозорда ҳам сотувга чиқди. Халқаро бозорда унинг нархи 1300 доллардан бошланади.

ЎҚИНГ: Huawei P50 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

P50 Pocket худди Galaxy Z Flip смартфонлари каби “раскладушка“ форм-факторига эга. Унга 6.9 дюймли OLED дисплейи ўрнатилган. Ушбу дисплей Z Flip'никидан бироз каттароқ. Каттароқ ҳажмдаги аккумулятор сабаб қурилманинг оғирлиги ҳам бироз ошган.

Фото: GSMArena

Флагман P50 оиласи аъзоси бўлганлиги учун қурилмага Snapdragon 888 чипии ўрнатилган. Аммо ушбу чипга эга бўлса ҳам, P50 Pocket модели 5G тармоғини қўллаб-қувватлайди. Базавий модель 8/256ГБ хотирага эга. Шунингдек, унинг 12/512ГБ хотирага эга тури ҳам мавжуд. Агар ушбу хотира варианти ҳам камлик қилса, уни хотира картаси билан кенгайтириш мумкин.

Фото: GSMArena

Galaxy Z Flip билан таққослаганда, P50 Pocket'да камералар сони биттага кўп. Унга 40МП асосий камера, 13МП ультракенг камера ҳамда 32МП махсус ультра бинафша ёритгичли камера ўрнатилган.

Huawei P50 Pocket'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 170.0х75.5х7.2мм, 190г; орқа панель шиша, алюминий корпус.

> Дисплей: 6.90 дюймли букланувчи OLED, 1B colors, 120Hz, 1188х2790 пиксел резолюция, 21:9 форма фактори, 442ppi зичлик; Ташқи дисплей: 1.04 дюймли OLED, 340 х 340 пиксел, 328ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 4G (5 nm): Саккиз ядроли (1x2.84 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680); Adreno 660.4

> Хотира: 8/256ГБ, 12/512ГБ; хотирани кенгайтириш имконияти.

> ОТ/Дастурий таъминот: HarmonyOS 2.0 (Хитой), EMUI 12 (Европа) Google Play сервислари мавжуд эмас.

> Камера: Асосий камера: 40МП, f/1.8, PDAF, Лазер АФ; Ультракенг камера: 13МП, f/2.2, 120˚, АФ; UV камера: 32МП, f/1.8, 1/3.14“, 0.7µm, АФ.

> Селфи камера: 10.7МП, f/2.2, (ультракенг).

> Видео ёзув: 4К@30/60 кадр/сек, [email protected]/120/240 кадр/сек, гйро-ЭИС; Селфи камера: 4К@30/60 кадр/сек, [email protected]/60/120/240 кадр/сек.

> Аккумулятор: 4,000 мАс, 40 ватт тезкор қувватлаш технологияси.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда), NFC.

P50 Pocket ҳеч қандай IP стандартига эга эмас. Samsung эса Z Flip 3 моделини IPХ8 стандарти билан жиҳозлади. Шунингдек, қурилма симсиз қувватлаш технологиясидан ҳам мосуво бўлган.

P50 Про сингари P50 Pocket'нинг ҳам энг катта камчилиги бу - унда Google сервисларининг йўқлигидир.

Қадоқ таркиби

Қурилманинг қадоқ таркиби фақат кабелга эга бўлган Z Flip'никига қараганда анча бой. Қутидан смарфон билан бирга 40 ваттлик SuperCharge адаптери, USB-C кабели ҳамда икки қисмдан иборат махсус ғилоф ўрин олган.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: vivo V23 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз