Huawei P50 Pro тақдимотидан аввал компания расмий дўконида уни кўрсатишди (видео)

  •   DiMaX
  •  610
  •  26.07.2021 15:38

Huawei P50 Pro тақдимотидан аввал компания расмий дўконида уни кўрсатишди (видео)

Хитойлик телекоммуникация гиганти ўзининг янги – Huawei P50 туркумидаги флагманларини 29 июлда тақдим этмоқчи. Расмий намойиши арафасида ушбу сериядаги Pro-версиянинг ташқи кўринишини аниқ намоён этувчи «жонли» видео чиқди.

ЎҚИНГ: Huawei 90 ваттлик тезкор қувватлаш тизими устида ишламоқда

Мазкур видео Huawei компаниясининг расмий чакана савдо дўконида суратга олинган. Қисқа лавҳада дўкончи Huawei P50 Pro смартфонини айлантириб кўрсатган ва операторга узатган.

Афтидан, бу – ҳақиқий Huawei P50 Pro смартфонининг ўзи бўлмасдан, унинг айнан ўзидек қилиб ишланган макети бўлса керак. Бунақа макетлар аллақачон Хитойдаги турли савдо майдончаларида 10 доллардан сотувга чиққан. Улар ташқи жиҳатдан смартфонни айнан такрорлайди, аммо ичида электрон қисми умуман бўлмайди – фақатгина янги гаджетнинг дизайни ҳақида аниқ ва тўлиқ маълумот беради.

ЎҚИНГ: Huawei экраности селфи камерали смартфонни патентлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!