Huawei P60 Pro моделининг айрим техник кўрсаткичлари очиқланди

Huawei P60 Pro моделининг айрим техник кўрсаткичлари очиқланди

Huawei P60 серияси март ойида тақдим этилиши тахмин қилинмоқда. Яқинда сериянинг асосий смартфони ҳисобланувчи P60 Pro моделининг айрим техник кўрсаткичларини очиқалйдиган маълумотлар пайдо бўлди. 

Хитойдаги инсайдерлар берган маълумотга кўра, смартфон Snapdragon 8 Gen2 чипи билан жиҳозланади. Чип LTE тармоғи билан чекланади, яъни унда 5G бўлмайди. 

Қурилма 120 гертсда ишловчи 1440p резолюциядаги 6.6 дюймли AMOLED дисплейига эга бўлади. Ундаги 5,000 мАс сиғимли аккумуляторни 100 ваттда симли, 50 ваттда симсиз қувватлаш мумкин бўлади. 

Орқа панелдан Sony IMX888 сенсорига эга 50МП асосий камера, Sony IMX858 сенсорли 50МП ультракенг камера ҳамда OmniVision OV64B сенсорига эга 64МП телефото камера ўрин олади. 

HarmonyOS 3.0 операцион тизимида ишловчи қурилма чанг ва сувдан ҳимоя IP68 стандартига эга бўлади. 

ЎҚИНГ: Galaxy S23 Ultra'да олинган тунги суратлар тақдим этилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.