Huawei P9 Max: “топ” процессорга эга кучли фаблет

Huawei P9 Max: “топ” процессорга эга кучли фаблет

Хитойнинг Huawei компанияси яқинда флагманлар учун Kirin 950 процессорини намойиш этганди. Шу кунларда эса Huawei Mate8 фаблетининг расмлари, шунингдек, Huawei P9 Max фаблети ҳақидаги хабарлар ҳам пайдо бўлди. P9 50S ҳақидаги маълумотларни AnTuTu бенчмарки расмий сайтида кўриш мумкин.

Фаблет 6,2-дюймли экран(1600×2560) эга ва нуқталар зичлиги 486ppi. Аппарат базаси саккиз ядроли Kirin 950 чипсети асосида бўлиб, Mali-T880 MP4 GPU график сопроцессори ва 4 ГБ оператив хотирага эга. Ўрнатма хотира 64 ГБ хажмда ва дастурий таъминот — Android 6.0 асосида. Фаблетнинг орқа томонига қўш камера ўрнатилган.

Айтиш керакки, Huawei P9 Max синов жараёнида 73 759 очко жамғарган бўлса, 3D график тестида 16 822 очкога лойиқ кўрилган. Натижалар ажойиб, бироқ Samsung Exynos 7420 базасидаги Meizu Pro 5 кўрсатгичларидан юқори эмас. Meizu флагмани бу синовларда 76 244 ва 23 393 очко йиққан эди. Дарвоқе, Kirin 950нинг кўргазмали намунасига қўйилган баҳо AnTuTu да 82 000 очкодан ошди.

Эслатиб ўтамиз, саккиз ядроли HiSilicon Kirin 950 процессори 16 нанометрли техножараёнда йиғилган ва унда big.LITTLE меъморчилиги қўлланилган: талабчан иловалар учун 2,53 ГГц такт частотага эга 4 ядроли Cortex A-72 ва кундалик топшириқлар учун 1,8 ГГц такт частотали 4 ядроли Cortex A-53.

Графикага “жавобгар” Mali-T880MP4 тезлатгичи. Компаниянинг фикрича, аввалги HiSilicon Kirin 930 дан анча кучли.

Флагман процессорига i5 (Intel Core i5 билан адаштирманг) қўшилган ва у гаджетга ўрнатилган ҳаракат датчиклари маълумотларини йиғади ва қайта ишлайди. Қолаверса, у аввалги i3 дан кўра бир ярим баробар кам қувват сарфлайди.

Хитой компанияси Kirin 950 аввалгиларидан 40% фоизга кучлироқ, 60 % фоизга камроқ энергия сарфлайди, дея ишонтирмоқда. Бу, ўз навбатида, 3500 мАс қувватга эга аккумуляторнинг яна бир неча соат барқарор ишлашига имкон бериши мумкин.

Чипсет тармоқда 4 G ни қўллай олади — унга LTE Cat.6 модеми ўрнатилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!